ЭКCТРЕМИЗМНИНГ АСЛ МАҚСАДИ

{$article.title|escape:html}
148

Экстремизм ва уни келтириб чиқарадиган омиллар нималардан иборат? Экстремизм – лотинча extremus сўзидан олинган бўлиб, “ақл бовар қилмас даражада, “ҳаддан ошиш” деган маъноларни билдиради. Жамиятдаги ижтимоий-сиёсий ҳарактердаги муаммоларни ҳал этишда ўта кескин чора-тадбирлар, фикр ва қарашларни йўқловчи назария ва амалиёт ҳисобланади.

 Экстремизм мазмунига кўра – диний ва дунёвий бўлиши ёки намоён бўлишига кўра – ҳудудий, минтақавий, халқаро шаклларга бўлинади. Экстремистлар қарашлари жуда чуқур илдизларга эга бўлиб, улар ҳеч қачон чегара билмаган ёки дин, миллат, бирон бир мамлакат ҳудудини тан олмаган. Дунёвий экстремизмнинг сиёсий, иқтисодий ва мафкуравий кўринишлари мавжуд бўлса, диний экстремизм барча динлар доирасида ривожланган. Улар христиан динида, католиклар, протестантлар, православлар орасида ҳам мавжуд.

Диний экстремизм ислом оламида ҳам кенг тарқалган бўлиб, улар қаерда фаолият кўрсатмасин, уларнинг асосий мақсади ислом динига асосланган «халифалик» давлатини барпо қилишликдир. Ваҳоланки, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Халифалик мендан кейин ўттиз йил, сўнгра подшоҳлик ва амирликлар бўлади” деганлар. (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

Бу мақсадга ўзаро низолар, ихтилофлар келтириб чиқариб, қуролли тўқнашувлар орқали яъни қон тўкиш, зўравонлик билан эришишни кўзлайдилар. Бу эса ҳар бир миллатнинг мустақиллигига, жамият тараққиётига катта ғов ҳисобланади.

Экстремизм турли кўринишларда бўлиши мумкин – большевизм, фашизм, диний экстремизм каби турларга бўлинади. Улар ўзларининг бузғунчи ғоялари, ҳаракатлари, ташкилотлари, моддий таъминлаш ва ташкилий тузилмалари фаолиятлари комплекси (йиғиндиси)дан иборат бўлади. Экстремистик тузилмалар қандай кўринишда бўлишидан қатъий назар, унинг асосий мақсади жангарилик йўли билан давлат ҳокимиятни қўлга олишдир. Ёки сиёсий ҳокимиятга эришиш орқали жамиятни тўла ислом шариати қонун-қоидалари асосида қайта ташкил қилиш ва бошқариш лозим деб ҳисоблайдилар.

Ислом диний экстремизми ўзининг икки хусусияти билан бошқа экстремистик гуруҳлардан ажралиб туради.

Биринчиси, уларнинг ақидаларига кўра, гўё барча ҳозирги замон исломга эътиқод қиладиган давлатлардаги мусулмонлар жамоалари исломий тусларини йўқотган бўлиб, жоҳилия яъни (ислом келиб чиқишидан аввалги араблардаги маънавий бузилиш даври) жамиятларига айланиб қолган деб ҳисоблайди. Бундай ёндашув фаолиятдаги ҳукумат ва унинг олиб бораётган сиёсатини танқид қилишга асос қилиб олинади.

Иккинчидан, улар гўё, «ҳақиқий» мусулмонлар бўлиб, ўзларини ҳокимиятга келишлари учун барпо қиладиган «исломий тартибни» қарор топтиришнинг ягона йўли кескин ва жангарилик йўли билан агрессив ҳаракат қилиш лозим деб ҳисоблайдилар.

Аслида эса ислом экстремизми ғояларининг Марказий Осиёга кириб келишидан кўзланган асосий мақсад – диний қадриятларни қайтадан тиклаш эмас, балки ана шу ғоялардан фақат восита ва ниқоб сифатида фойдаланиш орқали минтақада беқарорликни, диний ва миллатлараро низоларни вужудга келтириш, иқтисодиётни турли йўллар билан издан чиқариш, иқтисодий инқирозни келтириб чиқариш орқали ҳукуматни кучсизлантириб, обруйини тўкишдир.  

Бунда улар турли оммавий ахборот воситалари ёрдамида гўё “мамлакатда фуқароларнинг виждон эркинлиги борасидаги ҳуқуқлари бузилмоқда ва диний эътиқод поймол этилмоқда” каби даъволар билан ҳам конституцион ҳукуматга ишончсизликни келтириб чиқаришдир. Шунингдек, мамлакатимиздаги кам сонли диний ташкилотларга ҳужум уюштириб, диний адоватни кучайтириб, миллатлараро адоватни келтириб чиқариб беқарор вазиятни вужудга келтиришдир.

Диний экстремизми ўзининг шундай ғаразли ҳаракатларида муқаддас Қуръони карим оятларидан, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳадисларидан фойдаланиб, исломнинг соф ғояларини жамиятга тадбиқ этиш эмас, балки юртдошларимизнинг эътиборларини чалғитиб, ислом омили орқали хокимиятга интилишдан бошқа нарсани кўзламайди.

Диний экстремистик ташкилотларнинг асосий мақсадлари:

1.   Ислом маърифати тарқалишига тўсқинлик қилиш;

2.   Бутун оламни ислом динидан қўрқитиш ва чўчитиш;

3.   Ислом динига нисбатан оммавий нафратни пайдо қилиш;

4.   Ислом дини ва мусулмонларни ёмон отлиқ қилиш;

5.   Ёшларни жиҳод номи остида жувонмарг қилиш;

6.   Уламоларни кофирга чиқаришлик билан йўқ қилиш;

7.   Мусулмон ўлкаларида таҳликали фитналарни уюштириш ва низо чиқаришдан иборатдир.

Дарҳақиқат, ислом динининг маърифий-маънавий моҳияти ва мазмунини халқимиз жуда ҳам яхши билади. Биз ёшларга юзланиб айтамиз: “азиз ёшлар, келажак сизнинг қўлингизда. Шундай экан, ҳар хил ғаразли оқимлар ҳамда манқурт кимсаларга алданманг. Зеро, сиз ва биз юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, диннинг софлигини таъминлашга масъулмиз. Шуни баралла айтмоқ зарур. Биз жаҳолатга қарши маърифат ила, адашганларга соф эътиқод билан курашамиз.”

 
АЪЗИМЖОН АБДУЛЛАЕВ
Косонсой тумани “Исломхон”

жомемасжиди имом-хатиби

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1981

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1917

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1713

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1835

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad