Интернетдан фойдаланиш одоблари

{$article.title|escape:html}
406

Маълумотларга кўра, 2010 йилда мамлакатимизда интернетдан фойдаланувчилар сони 208 мингни ташкил этган бўлса, ҳозирги кунда бу кўрсаткич 13 миллиондан ошиб кетган.

Интернетда фойдали маълумотлар билан бир қаторда зарарлари, бузуқ маълумотлар ҳам кўпаймоқда. Имонга путур етказувчи, инсон зоти уларни кўриш ёки эшитишни ҳам ўзига муносиб кўрмайдиган беҳаёликни, диний экстремистик ва террористик гуруҳларнинг бузғунчи ғояларини тарғиб қилувчи, қотиллик, вахшийлик, ўз жонига қасд қилишга етакловчи сайтлар кўпайиб бормоқда.

Мусулмон инсон ҳар бир нарсада бўлгани каби, интернетдан фойдаланишда ҳам фақат яхшликни, шариатда рухсат этилган нарсаларга мувофиқ иш қилишни ният қилиш лозимдир. Ана шундагина бу ишдан фойда топади, кўзлаган мақсадига эришади. Чунки у бу яхшиликни ният қилса савоб олади, ўша ниятига амал қилганида эса савоби ўн марта кўпаяди.

Мусулмон инсон ўзига берилган умр неъмати азиз эканини, ундан унумли фойдаланиш ўзининг муқаддас бурчи эканини, охиратда унинг ҳар бир лаҳзасидан сўралиш борлигини бир зум ҳам унутмаслиги даркор. Шу жиҳатдан интернетга кириб олиб, беҳуда нарсаларга соатлаб вақт сарфлаш қаттиқ қораланади.

Аҳли донишлар вақтни энг қимматбаҳо нарсага тенглашган. Бир соат, бир дақиқа вақтларини бекор кетказишса, аза тутишган, бойлигини йўқотган тижоратчидай довдираб қолишган. Бир донишманд: “Сен ҳаётни севаман, дейсану аммо вақтнинг қадрига етмайсан. Ахир ҳаёт деган мато вақт ипларидан тўқилади-ку!”, деган экан.

Ислом дини нафақат интернетда вақтни беҳуда совуришдан, дунёвий ёки диний ишларида фойда бермайдиган ҳар қандай нарсадан қайтаради. Улар учун қаттиқ сўров бўлиши ҳақида огоҳлантиради. Шунинг учун ақлли, мулоҳазали ҳар бир инсон бирор ишга қўл уришдан, бирор нарсага вақт сарфлашдан аввал “шу менга нима фойда беради”, деган саволни ўзига бериши ва унга тўғри жавоб топа олиши билан бузғунчи ғояларга қарши ўзида иммунитет ҳосил қилади.

Назиржон ҚЎЧҚОРОВ,

Наманган тумани “Умарбой ҳожи” масжиди имом-ноиби.

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1642

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1606

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1402

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1547

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad