МАЪНАВИЙ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ ЗАРУР

{$article.title|escape:html}
128

 

Маълумки, ҳозирда дунёда кечаётган мураккаб мафкуравий жараёнлар. Айрим минтақаларда авж олаётган низо ва хунрезликлар, интернет тармоғи орқали кенг тарқалаётган ахборот хуружлари одамни ташвишга солмасдан қўймайди. Бу эса мамлакатимиз аҳолиси, айниқса, ёшларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш ишларини янада кучайтиришни тақозо қилмоқда. Президентимиз таъбирлари билан айтганда. Келажак авлодни жаҳолатга қарши маърифат билан курашадиган қилиб тарбиялаш бугунги кундаги энг долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Республикамиздаги маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшларимизни соф Ислом маърифати асосида тарбиялаш, уларни турли ёт ғоялардан ҳимоя қилиш борасида кўплаб долзарб мавзудаги китоблар ва рисолалар нашр қилинмоқда.

Айтиш жоизки, ҳар бир ота-она ўз фарзандларини яхши, баркамол авлод бўлиб етишишини орзу қилади. Катта бўлиб жамиятдан ўзига муносиб ўрнини топиб эгаллагач, ватанига содиқ, элу халқининг хизматига тайёр, виждонли ва диёнатли бўлишлигини, албатта, фарзанд ўстираётган ота-она орзу-ният қилади.

Лекин баъзи бир ота-оналар ўз фарзандларига меҳр-оқибати ва тарбиявий муносабати бир хил бўлавермаслиги кузатилади. Айрим ота-оналар бола тарбияси хусусида лоқайдлик кайфиятига берилиб қоладилар. Улар учун бу дунёда фақат ўз шахсий юмушлари, рўзғор муаммолари. Ташкилот. Корхона топшириқлари ва бошқа ташвишлар биринчи ўриндаги вазифаю, оила аъзоларининг ахлоқий ва маърифий тарбиялари билан шуғулланиш иккинчи даражали иш деб кўринади.. сир эмаски, бу ҳолат барибир оилага салбий таъсир кучини кўрсатади. Чунки болалар ёшлик давридан бошлаб, диёнатли, ҳалол. Ростгўй яшаб турган жамиятининг муносиб фарзанди бўлиши шарт. Бунинг учун эса авваламбор имон-эътиқодли, маърифий-маънавий билим салоҳияти етук бўлиши алоҳида эътиборга молик. Доно халқимиз баъзи бир ишларда қаршисидаги кишидан норози бўлса “имонинг борми?” деб хушёр бўлишликка чақиради. Биламизки, имом ота-боболаримиздан эшитган уларнинг насиҳатлари билан бизларга кўникма ҳосил қилган буюк неъмат.

Кишининг тўғри имони диний ва дунёвий мақсадларини ҳаётида мўътадиллаштиради, мувофиқлаштиради. Нотўғри тушунча билан қабул қилинган имон кишини тўғри йўлдан оздиради. Асл мақсадни бузиб кўрсатади. Кимларнидир билмаган ҳолатда гумаштасига айланиб қолади. Бугунги кунда орамизда бу каби салбий оқибатларни тез-тез учраб туриши барча соф дил маърифий имон эгасини ташвишга солмай иложи йўқ. Баъзида ақидапарастларнинг чангалига илинган, йўлдан озган нотўғри эътиқодни тўғри эътиқод деб, қабул қилаётган ёшларни кўриб ачинмасдан иложимиз йўқ. Зеро, Эътиқод соғломлиги- халқ бойлиги, ақида тўғрилиги эса – халқ  тинчлигидир.

 

Дарҳақиқат, ақида масаласида ёшлар тафаккурини  шакллантириш – ёшлар, қолаверса, бутун жамиятнинг маънавиятини сохта ақидалардан асраш, ахлоқий ва маънавий камол топтириш бугунги кунда барчамизнинг долзарб вазифамиз саналади. Албатта, биринчи навбатда ота-оналар ўз фарзандларининг тарбиясида бунга катта аҳамият беришлари лозим. Ўтган асрдаги мутафаккир олимимиз Абдулла Авлоний таъбири билан айтганда, “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, я нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”

Гўзал хулқ, тўғри ақида асосида тарбияланган бола ҳаётда ақл-идрок билан иш тутади, имон- эътиқодида собит туради, эркин ва мустақил фикрлайди, ҳар хил алдовга учмайди ҳамда ғаразли ташвиқотларга берилмайди. Демак, фарзанд ёшлигидан соғлом эътиқодли, билимли, одобли ва шижоатли бўлиб вояга етиши учун ёшлар фойдали илм вакўникмалар билан банд бўлишлари муҳим. Бунда фарзанд, аввало, соғлом ақидага эга бўлишига алоҳида эътибор қаратиш керак.

Сўфи Аллоҳёрнинг “Саботул-ожизин” асарида ақида хусусида айтилган ушбу ҳикматли сўзларни яна бир бор таъкидлаймиз:

Ақида билмаган шайтонга элдур, Агар минг йил амал деб  қилса, елдур.

Ҳозирги кунда ёшларимизни турли ёт ғоялар билан эътиқодини бузиб йўлдан уришга қаратилган ҳаракатларини гувоҳи бўлмоқдамиз. Айниқса, гўёки мусулмонлар ҳозирги маъносиз қуролли тўқнашувлар қилишлари фарз эмиш. Ўзи каби манқурт шахслар билан бирлашиб, киндик қони тўкилган юртига қарши қурол кўтариш керак эмиш. Асло тўғри бўлмаган тушунча ва ғирт мазмунсиз ғоя.

Эътиқоднинг соф бўлишини нафақат исломда, балки бошқа самовий динларда ҳам муҳим саналган. Чунки соғлом эътиқод нафақат шахс, балки жамият ҳаётида ҳам катта ўрин тутади. Кишиларнинг эътиқоди мусаффо ва қарашлари соф бўлса, ўша жамиятда тотувлик, бирдамлик, диний бағрикенглик ҳукм суради. Бу эса тинчлик-осойишталикни асосий тамойилларидан ҳисобланади.

 

АбдулҳайТУРСУНОВ,

Ўзбекистон мусулмонлариидорасининг

Наманган вилояти вакили

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1981

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1917

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1712

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1835

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad