Наманганимиз нурга тўлибди

{$article.title|escape:html}
521

Ҳурматли муфтий ҳазратлари!

“Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” Республикамиз бўйлаб ўтказилаётгани, айниқса 4 февраль куни Наманган шаҳридаги “Имом Аъзам” жоме масжидида Наманган шаҳр босқичи кўтаринки кайфиятда, байрамона тарзда ўтказилиши мени ҳурсанд қилди.

Дарҳақиқат, муҳтарам Юртбошимиз қачон маъруза қилсалар инсон маънавиятининг такомили тўғрисида қайта-қайта такрорлайдилар. Айниқса, Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмаслиги, уни ихлосу эътиқод билан эшитиш ҳар қандай инсонга хузур бахш этиши тўғрисидаги доно сўзларини жон қулоғим билан тинглаб келаман.

Аввали катта шоду ҳуррамлик билан бошланган Намангандаги қорилар мусобақасининг якуни ҳам ўзига хос байрам кайфияти, кутилмаган туҳфалар ва воқеаларга бой бўлди. Айниқса, юз ёшга қараб кетаётган, дин хизматига умрини бахшида этган қори дадалар мусобақада ғолиб бўлган қори йигитларга совғаларни топшириши мусобақа файзини янада кўтариб юборди.

Тўғриси шундай кунларга етиш осон бўлмаганлигини биз нуронийлар яхши биламиз. Бундай нуфузли танловлар, Ҳаж ва Умра сафарлари, масжидларимизда беш вақт намоз ўқилишини ширин тушдек орзу қилган ва бунга ета олмай вафот этган ота-боболаримиз ўтмишларини бир эсга олайлик...

Бобоси ёки бувиси, отаси ёки онасининг жанозасида қатнаша олмаган собиқ раҳбарларнинг бугунги афсус надоматига мен ўзим гувоҳман.

Наманганимизда бўлган Қуръон мусобақаси очиқ айтганда халқимизни ўзига, ўзлигига, келажагига, дин ва мамлакат ривожига ишончини минг чандон орттирди. Негаки, Аллоҳнинг муқаддас каломини оддий ёдлаш эмас, балки, тараннум қилиш, унинг мазмун-моҳиятини қалбларга етказиш орқали одамларни ўзига ҳам, давлатимизга ҳам ишончини оширди. Бу халқимизни муҳтарам Президентимиз олиб бораётган сиёсатга, ислоҳотга ҳар қачонгидан мустаҳкамлашга яна бир асос бўлди. Халқимиз маънавиятида, аҳиллигида, оилалар мустаҳкамлигида яна бир омил бўлди.

 

Икромхон НАЖМИДДИНОВ

“Нуроний” жамғармаси

вилоят бўлими раиси

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1981

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1917

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1712

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1835

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad