Шарафли бурч

{$article.title|escape:html}
380

Ислом динида Ватан тушунчаси кенг қамровли бўлиб, аввало, у туғилиб ўсган жойи, истиқомат масканидир. Унинг таълимотида инсон ўзи яшаб турган Ватанини, динини оила аҳлини ҳимоя қилиши энг улуғ аммаллардан эканлиги таъкидланган. Ватан ҳимояси учун ҳарбийлар сафида туриш ҳам динимизда улкан савобли амал саналади. Имом Табароний ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло розидлиги йўлида бир кун чегара ҳудудида посбонлик қилиш бир ой кечалари ибодат қилиб, кундузлари нафл рўза тутишдан афзалдир”, - деб марҳамат қилганлар.

Ватанни  ҳимоя қилиш – бу фақат қўлга қурол олиб, чегараларда ҳушёр туриш эмас, балки моддий ва маънавий бойликларни, улуғ аждодлардан бизга мерос бўлиб қолган  анъаналарни, бағрикенг, саховатли элимизни эзгу фазилатларини, тилимизни, динимизни, миллий қадриятларимизни, оналарни, оталарни, қоракўз ўғил-қизларимизни, тоғу тошларни, сой-сўқмоқларни, қўйингки, Ватаннинг гул-райҳонидан новда гиёҳигача, она ер бағридан отилиб чиқаётган дарёсигача кўз қорачиғидек асрашимиз, бемаврид довуллардан асрашимиз, буларнинг ҳаммасини келгуси авлодларга бус-бутун, жозиба ва таровати билан етказишимиз лозим.

Ҳозирда кўз ўнгимизда ўйнаб чопиб юрган, эндигина гапиришни бошлаган кичкинтойлар  фахр ифтихор билан: ”Катта бўлсам Ўзбекистон                Республикасига хизмат қиламан”, - деб баралла айтадилар. Бу сўзларни эшитганда қалбимиз ўзгача бир хурсанчилик ва хотиржамликни  ҳис қилади. Зеро, фарзандларимиз ёшлигидан Ватанга хизмат қилишдек олий шарфли вазифаларни орзу қилишлиги жонажон Ўзбекистонимизни тинчлиги  ва осойишталиги абадий бўлишлигига замин яратади. Кўз очиб-юмгунча ушбу жажжи кичкинтойлар ҳарбий хизмат ёшига етадилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ”Фарзандларингизга сузиш, камон отиш  ва аёлларга касб-ҳунарни  ўргатинглар” (Имом Байҳақий ривояти) деб таълим берганларидек,  фарзандларимизга болалигиданоқ  чавандозлик, мерганлик, сувда сузиш каби машқларни пухта ўргатиб, она Ватанга  эл-юртга  садоқат руҳида буюк аждодларимиз  каби имон эътиқодли қилиб тарбиялаш барчамизнинг энг муҳим  вазифамиздир.

Исроилхон ҚИРҒИЗБОЕВ,

Уйчи тумани бош имоми ва

“Худайберди эшон”

масжиди имом-хатиби

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1421

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1397

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1199

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1352

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad