ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ СОҲАДАГИ ИСЛОҲОТЛАРГА ЮКСАК ЭЪТИБОР

{$article.title|escape:html}
132

   Жорий йилнинг 19 май куни Наманган шаҳридаги “Ёшлар маркази” мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.Камилов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари М.Комилов, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Миноваров, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳ.Маткаримовлар иштирокида Наманган вилоятида фаолият кўрсатаётган масжидлар имом-хиблари учун йиғилиш ўтказилди.

 Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Қарорининг мазмун моҳияти тўғрисида сўз юритилиб, Юртбошимиз раҳнамоликларида сўнги бир ярим йил давомида мамлакатимизда барча соҳаларда асрларга таътигулик улкан ижобий ўзгаришлар содир бўлаётгани, хусусан, диний-маърифий соҳада ҳам талайгина ислоҳотлар амалга оширилаётгани тўғрисида маърузалар қилинди.

   Шунингдек, нотиқлар бугунги кун имомлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталиб, вилоятда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, ёшларни оилага тайёрлаш, оилавий низоларни олдини олиш, уларга оила муқаддаслигини тушунтириш масалалари бўйича диний ходимлар олдида турган муҳим вазифалар юзасидан ўзларининг кўрсатма ва тавсияларини билдирдилар.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Наманган вилоят вакиллиги

матбуот хизмати

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1596

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1559

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1357

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1504

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad