Довонда масжид очилди

{$article.title|escape:html}
14

2017 йилда мамлакатимизда ўнлаб янги масжидлар очилди. Бу эса ўтган йилнинг муҳим аҳамиятга эга бўлганини ҳамда янги 2018 йилда ҳам янада кўпроқ масъулият билан ишлаш лозимлигини кўрсатди.

 

Милодий 2018 йилнинг илк кунлариданоқ хайрли ишлар амалга оширилди.

 

Жорий йилнинг 2 январь куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги Кўксарой маҳалласида янги масжид қайта фаолият бошлади. Қамчиқ довонидаги ягона масжид, автомагистрал йўлнинг шундоққина юзида жойлашган “Ислом нури” жоме масжидининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

Масжиднинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳамда Тошкент вилояти вакиллиги масъуллари иштирок этдилар. Тадбирни Муфтий ҳазратлари очиб бердилар.

 

Масжиднинг довон йўлида жойлашгани ибодат қилишни истаганлар учун қулайлик яратди.

 

Маълумот учун, 2013 йилда масжидни қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари бошланган эди. Масжид саҳоватпеша ҳомийлар ҳамда аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қурилган. Масжидда намозхонлар учун қулай шарт-шароитлар яратилган бўлиб, таҳоратхона эл хизматига тайёр ҳолда қурилган.

 

  • Click to enlarge image 1.JPG
  • Click to enlarge image 10.JPG
  • Click to enlarge image 11.JPG
  • Click to enlarge image 12.JPG
  • Click to enlarge image 13.JPG
  • Click to enlarge image 14.JPG
  • Click to enlarge image 15.JPG
  • Click to enlarge image 2.JPG
  • Click to enlarge image 3.JPG
  • Click to enlarge image 4.jpg
  • Click to enlarge image 5.jpg
  • Click to enlarge image 6.JPG
  • Click to enlarge image 7.JPG
  • Click to enlarge image 8.JPG
  • Click to enlarge image 9.JPG
  •  

 

 

ЎМИ матбуот хизмати

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1005

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

974

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

845

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

982

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad