РУҲИЙ ТАРБИЯ УЧУН НУР

{$article.title|escape:html}
182

Наманган шаҳрида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси - 2018” Наманган вилояти босқичи бўлиб ўтди.

  Вилоятимиз марказидаги “Имом Аъзам” жоме масжидида ўтказилган эркаклар ўртасидаги мусобақада 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган 34 нафар иштирокчи, яъни туман, шаҳар ҳудудий босқичларида биринчи ўринни эгаллаган қорилар ҳамда “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти талабалари республика босқичига йўлланма олиш учун беллашдилар. “Шодиёна” тантаналар мажмуасида бўлиб ўтган хотин-қизлар мусобақасида эса 11 нафар қориялар қатнашишди. Мусобақа аввалида унинг дастлабки босқичида қатнашган “Нуробод” маҳалласида яшовчи Қуръони карим ошуфтаси Насиба Аюбхонованинг мусобақага бағишланган шеърини ўқиб берганида бутун залга йиғилган қорияларимиз қарсаклар билан қарши олдилар.

Тадбир аввалида сўзга чиққан Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳабибулло Маткаримов, вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай Турсунов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов, мусобақа ташкилий қўмитаси раиси Абдулҳаким Матқулов, мусобақада бошловчилик қилган моҳир суҳандон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмовлармуқаддас ислом динининг асл моҳиятини англаб етиш, одамларимиз, айниқса ёшлар маънавияти ва маърифатини ўстиришда мазкур мусобақа муҳим ўрин тутишини гапирдилар.

Эътироф этиш жоиз, Президентимизнинг 2017 йил 1 сентябрь куни пойтахтимиздаги “Ҳазрати Имом” мажмуасига ташрифи чоғида Қуръон мусобақасини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилган эди. Ушбу топшириқ ижроси юзасидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Қуръон мусобақалари кўтаринки савияда ва байрамона руҳда ўтказиб келинмоқда.

Қайд этиш лозимки, мусобақанинг дастлабки саралаш босқичида вилоятимиздан Қуръони карим қироати бўйича иқтидори бўлган 18-40 ёшгача бўлган олти юзга яқин киши иштирок этди. Бу кўрсаткич ўз навбатида “Қуръон заводи” номини олган, не-не Ҳофизи Қуръонларга бешик бўлган Наманган заминида муқаддас каломга бўлган меҳр-муҳаббат, уни эшитиш ва эшиттиришга бўлган интилиш нақадар юқори эканидан ёрқин далолат беради. Қолаверса, юртдошларимизнинг нурга тўла юз-чеҳраларида, дил сўзларида шундай фарахбахш ва шукуҳли лаҳзалар учун имкониятни муҳайё этган муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан мамнунлик ва миннатдорлик, эртанги бундан-да чароғон кунларга ишонч, беҳад шукроналик ҳисси уфуриб турганидан яйрайсан инсон.

Ҳифз ва тиловат йўналишлари бўйича олиб борилган мусобақани кўриш учун ошиққан минглаб ватандошларимиз муқаддас каломни ёд олган қори ва қорияларимиз гўзал ва равон қироат қилган Қуръони карим оятларини эшитдилар, чинакамига диний маърифатдан бахраманд бўлдилар.

Демак, “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси - 2018” Наманган вилояти босқичининг ғолиб-совриндорлари билан таништирамиз:

 

ЭРКАКЛАР ЎРТАСИДА

Ҳифз йўналиши (26-40 ёш)

  1. Аҳмаджон Ворисов.
  2. Довудхон Муксинов.
  3. Ҳадятуллоҳ Мавлонов

Ҳифз йўналиши (18-25 ёш)

  1. Аббос Ҳомитхонов.
  2. Абдулбосит Абдувалиев.
  3. Раҳмонжон Баҳодирхўжаев

Тиловат йўналиши (26-40 ёш)

  1. Исроилжон Аҳмаджонов.
  2. Нозимжон Иминжанов.
  3. Хожиаббос Орифхўжаев.

Тиловат йўналиши (18-25 ёш)

  1. Абдулбосит Мухторов.
  2. Шерали Ҳомидов.
  3. Асламхон Солиев

 

“ҲИДОЯ” ТАЛАБАЛАРИ ЎРТАСИДА:

Тиловат йўналиши

  1. Азимжон Зиёвиддинов.
  2. Абдусамад Усмонов.
  3. Шукрулло Абдуллаев.

Ҳифз йўналиши

  1. Умархон Эргашев.
  2. Довудхон Абдулходиев.
  3. Бобуржон Исақов

 

АЁЛЛАР ЎРТАСИДА

Ҳифз йўналиши (26-40 ёш)

  1. Рисолат Жаъфарова.
  2. Барно Абдуазимова.

Ҳифз йўналиши (18-25 ёш)

  1. Ҳадича Бувахўжаева

Тиловат йўналиши (26-40 ёш)

  1. Боқия Низомова.
  2. Бибихожар Худайназарова.
  3. Холида эргашева ва Мадинахон Рустамова

Тиловат йўналиши (18-25 ёш)

  1. Муқаддам Абдулаҳадова.
  2. Марғуба Муҳиддинова.
  3. Муслима Турсуналиева ва Мухтора Эргашева.

        

         Мусобақа доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Қуръони карим тарғиботига доир ташкил этилган викторина саволларига тўғри жавоб қайтарган зийрак мухлисларга муқаддас калом китоби совға сифатида ҳадя қилинди.

         Президентимиз ушбу мусобақани ташкил этиш ташаббуси ҳақида сўз юрита туриб, “Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар, Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак – бу муваффақият бўлади. Элимизга нур келади”, дея қайд этган эди.

         Дарҳақиқат, Қуръон инмонларни тўғри йўлга бошловчи, эзгу мақсадлар, солиҳ амалларга чорловчи илоҳий каломдир. Кун давомида қори ва қорияларимиз томонидан янграган Қуръон садолари қалбларимизга ҳузур, руҳиятимизга ҳаловат бахшида этди. Қолаверса, кун бўйи Наманганда ёққан ёмғир тимсолида юртга Аллоҳнинг раҳмати ҳам ёғилган бўлса не ажаб.

         “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси - 2018” Наманган вилояти босқичининг ғолиб-совриндорлари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Мусобақанинг ёш иштирокчиларидан 4 нафарига вилоятдаги “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти ҳамда пойтахтимиздаги “Ҳадичаи кубро” хотин-қизлар ўрта махсус ислом билим юртига имтиёзли кириш учун йўлланма тақдим этилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Наманган вилоят вакиллиги

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1311

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1269

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1107

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1248

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad