Шавкат Мирзиёев: «Энди ҳажга қандайдир тижоратчилар эмас, тоза одамлар юборилади»

{$article.title|escape:html}
32

Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Сессияда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг вакили ҳам қатнашди. Унинг маълумот беришича, видеоселектор шаклида ўтган сессияда Президент Шавкат Мирзиёев сўзга чиқиб, фуқароларни муқаддас Ҳаж зиёратига юбориш масаласига ҳам тўхталиб ўтган. «Энди ҳажга қандайдир тижоратчилар эмас, қалби тоза одамлар юборилади. Адашган юртдошларимизни кафилликка оладиганлар ҳажга боради. Бундайлар кам бўлса, ҳаж квотаси ҳам камаяди», деб айтган давлат раҳбари. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2018 йили баҳор мавсумида 8500 нафар, рамазон мавсумида 1500 нафар юртдошларимиз умра зиёратини адо этиши белгилангани, «Умра — 2018» баҳор мавсуми 2018 йил 1 февралдан бошланишини режалаштирилгани маълум қилинган эди.

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1005

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

974

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

845

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

982

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad