МУҚАДДАС БУРЧДАНДИР ВАТАН ҲИМОЯСИ

1139

Муборак истиқлол шарофати билан она юртимиз нурафшон бўлди. Бу олий неъмат заминимизни, оиламизни, ҳаётимизни нурга тўлғазди. Бундай бахт-саодатнинг давомли бўлишини чин дилдан тилаймиз. Дилимизда ҳам, қалбимизда ҳам шукрона келтирар эканмиз, бундай улкан моддий ва маънавий бойликни қадрлай билиш, Ватан сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаш, юрт шаъни ва ор-номусини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш шу заминда яшаётган ҳар бир имонли, эътиқодли ва ихлосли фарзанднинг муқаддас бурчи эканлигини дилдан сезамиз ва англаймиз. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, тинчликни сақлаш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, юртимиз барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлашда миллий армиямиз алоҳида аҳамиятга эга. Юртбошимиз раҳбарлиги остида мамлакатимизда тезкор ва ихчам, замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминланган, жангавор тайёргарликка эга миллий армиямиз барчамиз учун шон-шуҳрат деб биламиз.

Мустақил юртимизда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни шодиёнасидир. Бу байрамни тинчлик хотиржамлик ва осойишталик посбонлари байрами сифатида нишонлаш юр-тимизда анъанага айланган. Байрамни кенг нишонланиши замирида теран маъно мужассам. Зеро, она юртда тинчлик ва осойишталик барқарор, сарҳадларимиз мустаҳкам экан, халқимиз кўнглига шоду хуррамлик сиғади, тоат-ибодатлар оминликда адо этилади, байрамлар ярашади, ҳаётимизнинг ободлиги давом этади.

Кишилик жамиятидаги инсон ҳаёти фақат тинчлик ва омонлик билангина маъно ва мазмунга зга бўлади, Зеро, тинчлик — бу омонлик ва хотиржамлик асосидир. Жамият имон камолоти ва ҳаловатига тинчлик пайтидагина эришади.

Тинчликни мустаҳкамлаш йўлида ҳар бир киши ўз бурчини сидқидилдан, ихлос ва эътиқод ила бажармоғи даркор. Айникса, Ватан ҳимояси жабҳаларида хизмат қилаётган ҳар бир ҳарбий хизматчи ўзига топширилган вазифани Аллоҳ ва инсонлар ҳузурида улуғ масъулият деб эътироф этар экан, албатта у муқаддас ҳарбий қасамёдни, ваъдаларини бажаришга доим шай бўлади.

Ватан ҳимоячиси бўлиш энг шарафли бурчдир. Киндик қони тўкилган Ватанни, шу мустақил она юртни кўз қорачиғидай асраб-авайлаш инсон учун гўё ўз оиласини, шаънини, ор-номусини, имон-эътиқодини ҳимоя қилиш кабидир. Бу йўлда фидойи бўлган киши юксак мақомга етиши, улкан ажрлар соҳиби бўлиши ҳақида башоратлар мавжуд. Ҳазрати Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ йўлида бир кун ёки бир кеча чегара пойлаган кишига, бир ой кундузи рўза тутиб, кечаси ибодат қилганлик савоби ёзилади…,», -деб марҳамат қилган эканлар.

Буюк аждодларимиз юрт ҳимояси йўлида шаъни, ору номусини, имонини ўртага қўйиб, Ватанини ҳимоя қилишганликларини тарих варақпарида зарҳал билан ёзиб қўйилгандир. Ватан озодлиги йўлида қўлида тиғ ва туғ ила жон берган хазрат Шайх Нажмиддин Кубро, Ватан ҳажри ва доғида ёниб ўтган ҳазрат Заҳириддин Муҳаммад Бобур Мирзоларнинг ибратли ҳаётлари беихтиёр кўз олдимизга келиши бежиз эмас. Шу боис бўлса керак, улуғ мутафаккирларимиздан бирлари «Ватанпарвар — ўз Ватани камолоти йўлида, ўз халқига муҳаббати туфайли моли, куч ғайрати, жонини ҳам аямайдиган, халқи ва Ватанииинг озодлиги, фаровонлиги учун бор-будини фидо қилувчи инсондир», — деган экан, Айни шундай халқимизнинг ҳозирги кундаги ватанпарварлари — Ватан ҳимоячиларини айтиш мумкин. Уларнинг хизмати, шижоати ва жанговар руҳи беқиёсдир. Юрагида Ватан ва халқ севгиси маҳкам жой олган шижоатли ўғлонлар юрт сарҳадларини сергаклик билан қўриқламоқдалар. Тинчлик-осойишталигимизни бор куч-қувватлари билан асраб авайламоқдалар. Биз ҳам уларнинг хайрли фаолиятларида куч-қувват, оилавий бахту саодат сўраб қоламиз.

Абдулҳай ТУРСУНОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Наманган вилоят вакили.

Мавзуга оид

img

МУҚАДДАС ДИНИМИЗГА ЮКСАК ЭЪТИБОР

1088

МУҚАДДАС ДИНИМИЗГА ЮКСАК ЭЪТИБОР

Бугун Наманган шаҳрида жойлашган “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти (собиқ “Мулла Қирғиз” мадрасаси)нинг янги бинога кўчириш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур маросимда Наманган шаҳри фахрийлари, маҳалла оқсоқоллари, масжид имом-хатиблари иштирок этдилар.

img

Аёл – муқаддас!

1363

Юртбошимизнинг “Аёлларни қанча улуғласак, ҳаётимизнинг чироғи, умримизнинг гули деб эъзозласак, демакки оиламизни, Ватанимизни эъзозлаган бўламиз”, “Дунёда муқаддас” деган сўзга энг муносиб зот ҳам онадир”, деган даъвати бўган ҳар биримизнинг онгу шууримизни мунаввар этиб, эзгу ишларимизга қанот бағишлаяпти.

img

Инсон қадри – улуғ, хотираси – муқаддас

3057

Хотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур маънога эгадир. Ушбу кунда фашизмга қарши курашишларда қатнашган, қолаверса ўз Ватанини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган, халқ орзу қилган эркинлик учун курашган миллий қахрамонларимизни рухини шод этиб эслаш ҳам фарз ҳам қарздир.

img

ВАТАН САЖДАГОҲ КАБИ МУҚАДДАСДИР!

2254

Дунёда инсоният учун берилган энг улуғ неъматлардан бири, бу туғилиб ўсган замини – Ватан ҳисобланади. Ўзбекистонни бир оила деб фараз қиладиган бўлсак, бу оилани асраб-авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) муборак ҳадисларида: “Ҳар бирингиз бошқарувчи (оила боши) сиз ва ҳар бирингиз ўз қўл остингизга масъулсиз” дейилади. Демак, инсон ўз оиласини яхшилаш орқали, жамиятни равнақ топтиради. Киши нафақат ўзини ва оиласини, балки жамиятни, эл-юртини, ҳалқини, она-Ватани тинчлик-осойишталигини ўйлаб ҳаракат қилади.

img

ЮРТ ТИНЧ, ЭЛ ОМОН, ВАТАН ФАРОВОН!

1001

Ватан ҳимоячилари куни олдидан жойларда жуда кўп тадбирлар бўлади. Телевидение, газета, журнал саҳифаларида харбийлар-зобит ва аскарлар ҳаётига кенг ўрин берилади. Ана шундай пайтларда кишининг кўзи қувнаб кетади. Келбати — қадди-қомати бир хил, ҳаракати-қадам ташлаши бир хил… Худди бир “қолип”дан чиққандай…

Tags: ҲИМОЯСИ, МУҚАДДАС, ВАТАН, БУРЧДАНДИР