Қарз олиш – бериш одоблари

{$article.title|escape:html}
324

Барчамизга маълумки, инсоннинг ҳаёти доимо бир текис давом этавермайди. Баъзан улар бир-бирларига нисбатан ўзаро ёрдам ва кўмакка муҳтож бўладилар. Ислом динида бировнинг оғирини енгил қилиш жуда савобли иш ҳисобланади. Имом Ибн Можа ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирорта мусулмон бошқа бир мусулмонга икки марта қарз берган бўлса, садақа қилганлик савобини топади” деганлар. Бошқа бир ҳадисда эса: “Садақа қилган одамга ўнта савоб, қарз берган одамга ўн саккизта савоб бўлади” дейилган. Бундан кўриниб турибдики, қарз олиш ва бериш динимизда жоиз экан. Бироқ унинг одоблари ҳам борлигини унутмаслигимиз даркор.

Қарзни маълум муддатга олинган вақтда уни ёзиб қўйиш, гувоҳлар чақириш, қарз олди-берди қилувчилар орасида тушунмовчиликлар, турли низолар чиқмаслигини таъминлаш зарур. Муқаддас китобларда ёзилишича, ҳар икки тарафга масъулият юкланади. Қарзни муҳтож бўлгандагина олиш ва вақтида қайтариш зарур. Бировга ҳасад қилиб, молига кўз олайтириб, уни чув тушириш, мол-дунёсидан айириш мақсадида қарз олиш гуноҳ саналади.

Қарздор киши уни имкон қадар тезроқ узишга ҳаракат қилиши лозим. Етарли моли, имконияти бўла туриб вақтни ўтказиб юриш зулмдир.

Ўз навбатида қарз берувчи киши ҳам бировнинг ҳожатини чиқаришни мақсад қилиши керак. Зинҳор қарз бериш орқали мўмай даромад топишни кўзлаши мумкин эмас. Бу ҳол судҳўрлик бўлади.

Халқимиз “Дардинг бўлса бўлсин, қарзинг бўлмасин” деб бежиз айтмаган. Шундай экан, бир-биримизга меҳр-мурвватли бўлайлик.

 

Қодиржон ЖАЛИЛОВ,

Учқўрғон тумани “Саттибой халфа”

жоме масжиди имом-хатиби

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1508

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1468

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1268

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1421

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad