Башарият бахти – тинчликда!

{$article.title|escape:html}
175

Улуғларимиз дуога қўл очсалар тинчлик сўзига бежизга урғу бермайдилар. Тинчлик ва хотиржамлик боболар насиҳатларида, оналар алласида мужассамдир.

Ҳаттоки, бир-бировимизга рўбарў келганда “Ассалому алейкум” дея саломлашишимиз ҳам тинчлик тилашдан иборат.Нега шунчалик тинчликни қадрлаймиз?

Тинчлик Аллоҳ томонидан бутун инсониятга инъом этилган улуғ неъматдир. Ислом дини моҳиятида ҳам тинчлик тушунчаси асосий ўрин тутади. Қуръони каримдаги Бақара сурасининг 208-оятида қуйидагича баён қилинади: “Эй имон келтирганлар! Ёппасига тинчлик ишига киришингиз...”

Афсуски, Аллоҳ таолонинг улуғ неъмати бўлмиш тинчликдан ҳамма ҳам баробар баҳраманд эмас. Дунёнинг турли бурчакларида террорчилар томонидан ноҳақ қон тўкилишлар содир этилмоқда. Шундай мудҳиш воқеаларнинг қабиҳ ниятли бузғунчи гуруҳлар томонидан амалга оширилиши бутун дунё тинчликсевар халқлари қатори Ўзбекистон халқининг ҳам қалбини ларзага солади.

Халқ орасида фитна кўзғатиш, тухмат ва иғво тарқатиш йўлидаги уринишлар тинчлик ва ҳотиржамликни издан чиқарувчи ҳодисалардан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бундай ҳаракатлар Исломнинг моҳиятига мутлақо зид эканини Қуръони каримда қуйидагича баён қилинади:“... Фитна қотилликдан ҳам баттарроқдир”(Бақара сураси 191-оят)

Ҳақиқий мусулмон ён атрофдагиларга тили ва қўли билан зарар келтирмаган кишидир. Мусулмон киши жамият учун фақат яхшиликни раво кўрмоғи, ёмонликлардан тийилмоғи ва бошқаларга азият беришдан йироқ бўлмоғи зарур. Зеро, сўз, яъни тилдан етадиган озор қўлдан етадиган зарардан ҳам ёмон. Қўл билан бошқаларнинг дунёси, мулкига, обрўсига, бир сўз билан айтганда бу дунёсига зарар келтириш мумкин. Тил билин инсонларни турли бузғинчи фикрлар билан чалғитиб, онгини зарарлаш орқали тўғри йўлдан чиқариб икки дунёсини барбод қилиши мумкин.

Юртимизда амалга оширилаётган мислсиз бунёдкорликлар негизида тинчлик ва осойишталик тантанаси мужассам. Ана шу неъматнинг қадрига етиш, юртимиздаги барқарорликка ҳисса қўшиб яшаш ҳаммамизга насиби рўзи айласин

                                                                                                                                             Рустамжон ОТАМАТОВ

Янгиқўрғон тумани бош имоми ва “Бешбулоқ” жоме масжиди имом-хатиби

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1202

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1154

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1019

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1154

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad