ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК – УМУБАШАРИЙ ҚАДРИЯТ

{$article.title|escape:html}
342

“Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”.

         Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 31-модда

         Виждон эркинлиги – ҳар бир фуқаронинг динга эътиқод қилиши ёки қилмаслик, диний расм-русум ва маросимларда иштирок этиш ёки этмаслик каби динга нисбатан ўз муносабатини мустақил аниқлайдиган шахсий ҳуқуқидир. Ҳар бир фуқаро ўз ихтиёри билан диний таълим олиш ҳуқуқига эга. Бунинг учун фуқароларнинг у ёки бу тарзда мажбур этишга йўл қўйилмайди. Давлатимиз томонидан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда виждон ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланиши қатъий кафолатланган.

         Диний бағрикенглик эса хилма-хил диний эътиқодда бўлган кишиларнинг олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида  ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшаши, кишилик жамияти равнақи йўлдиа хизмат қилишини англатадиган тушунчадир. Бугунги кунда мазкур ғоя жамиятнинг барча аъзолари ҳамкорлигини назарда тутувчи, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, озод ва обод Ватан қуришнинг муҳим шартларидан биридир.

         Бугунги кунга келиб республикамизда диний ташкилотларнинг сони 1990 йилга нисбатан 10 бараварга ошиб, ҳозирда турли диний йўналишларга оид 16 та ҳар хил диний конфессияга мансуб, адлия органларида рўйхатдан ўтган 2239 та диний ташкилот фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг сирасига ислом, православ, яҳудийлик, буддизм, шунингдек Рим католик ва Евангел лютуранлар, Евангел христиан баптистлар, Тўлиқ инжил христианлари, Новоапостоль черкови, Христиан-пресвитериан черкови, Иегово шоҳидлари, кришнаитлар, Баҳоийлар ва бошқалар киради.

         Уларга ўз диний маросимларини ўтказиш ва мамлакат ҳаётида фаол иштирок этиш учун зарур барча шарт-шароитлар яратилган. Бу борадаги ҳуқуқий асослар Ўзбекистон Конституциясида, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунда ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамлаб қўйилган.

         Жумладан, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун билан диннинг юксак маданият ва маънавият воситаси эканлиги, беқиёс ахлоқий-тарбиявий қудрати, шунингдек, инсонларни камтаринлик, камсуқумлик, ҳалоллик ва покликка ундовчи қадриятлари миллий қадриятлар қаторида қонуний тан олинди. Диний қадриятларнинг миллатлараро можаролар, қонли тўқнашувларни қаттиқ қоралаши, турли дин ва миллатдаги одамларни ўзаро биродар, аҳил бўлиб, тинч-тотув ҳаёт кечиришга даъват этиши каби омиллари ҳисобга олиниб, мамлакатимизда турли дин вакилларининг ҳеч қандай тўсиқларсиз ўз динларига эътиқод қилишлари учун барча шароит ва қулайликлар яратиб берилди.

         Ўзбекистонда динга эътиқод қилувчилар барча диний байрамларни эркин нишонлашмоқда. Йилдан йилга мусулмонларнинг Рамазон ва Қурбон ҳайитлари, Христианларнинг Пасха ва Рождество, яхудийларнинг Пасха, Пурим ва Ханука байрамлари кенг кўламда байрам қилинмоқда.

         Бундан ташқари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг ҳар томонлама кўмаги орқали мусулмонлар Ҳаж ва умра амлларини бажариш учун Саудия Арабистонига, христианлар Россияга, Грецияга, яхудийлар эса, Исроилга зиёратга юборилмоқда.

         Давлат томонидан ҳар бир конфессия билан ўзаро алоқаларни амалга ошириш қуйидаги тамойилларга асосланади:

  • Диний туйғуларни ҳурмат қилиш;
  • Фуқароларнинг шахсий эҳтиёжи сифатида диний эътиқодни эътироф этиш;
  • Диндан ғайриқонуний мақсадларни амалга ошириш учун фойдаланишга йўл қўймаслик;
  • Фуқароларнинг ҳар қандай динга эътиқод қилиши ёки ҳеч бир динга эътиқод қилмаслигидан қатъий назар тенг ҳуқуқлигини таъминлаш ва уларни таъқиб қилишга йўл қўймаслик.

         Мазкур тамойиллар асосида эса давлат турли динларга эътиқод қилувчи ва уларга эътиқод қилмайдиган фуқаролар, ҳар хил эътиқодларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашади. Давлат диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлайди. Демак, диний бағрикенглик доимо умумбашарий ва миллий қадрият ҳисобланган. Шу билан у сабр-тоқат, бошқаларга ҳалал бермасдан яшашни билиш билан бирга, жамиятдаги динлараро ҳамжиҳатликни ҳамда ахлоқий ва дунёвий асосларни мустаҳкамлашни назарда тутади.

 

Муҳаммадхон НУРИДДИНОВ

Наманган шаҳридаги

“Шодибек” масжиди имом-хатиби.

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1508

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1468

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1268

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1421

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad