Етим-есирларга ардоқ

{$article.title|escape:html}
151

“Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин ёд айлагай,

Онча борким, Каъба вайрон бўлса обод айлагай.

Алишер Навоий

      Муқаддас динимиз жамиятнинг ҳар бир аъзосига алоҳида эътибор билан муносабат билдиради. Зеро, у хоҳ кичик, хоҳ катта бўлсин, ҳар бир инсон фарзанди ҳурмат-эътиборга лойиқдир.

    Барча жамиятда турли табақа вакиллари яшайди. Улар ичида ўзгалар томонидан эътибор, меҳр-мурувват, моддий ёрдамга муҳтож тоифалар топилади. Улардан энг аҳамиятлиси етимлар десак тўғри бўлади.

    Ота-она ёки уларнинг биридан ажраган фарзандлар моддий ва маънавий кўмакка эҳтиёжи аниқ. Асрлар оша диний китобларда, дунёвий адабиётларда, шуаролар шеърларида, достонларда улар эҳтиёжини қондирганга таҳсинлар ва офаринлар айтилган. Азиз китобимиз Қуръони каримда ҳам амалларнинг энг боши бўлган таҳоратга бир оят келган бўлса, аммо етим ва унинг ҳимоясига йигирма тўрт бора ояти карима нозил бўлди.

    Жаҳонда кўпгина халқларда бўлгани каби мўмин-мусулмонларда ҳам бола етим қолган бўлса, уларни қариндошлари ёки ҳамқишлоқ-маҳалладошлари қарамоқларига олиб, ўз фарзандларидек тарбия қилишган.

      Афсуски, орамизда ота-онаси вафот этиб кетган ҳақиқий етимлар билан бир қаторда тирик етимларнинг учраши киши қалбини ларзага солади.

  Эътибор қилсангиз, динимиз ва урфимизда етимларни парвариши, кафолати, васийлиги тўғрисида жуда кўп тарғиблар қилинган. Аллоҳ таоло “Аллоҳнинг бандалари (жаннатда) ичадиган (бу) чашмани (ўзлари хоҳлаган жойдан) чиқариб (оқизиб) олурлар. Улар (ҳозирда  ўз  зиммаларига  олган)  назрларини  адо  қилурлар  ва  ёмонлиги (даҳшатлари)  кенг  ёйилувчи  кундан  қўрқурлар. Таомни эса суюб турсалар-да, (ўзлари емасдан) мискин, етим ва асирларни едирурлар”(Инсон,6-8) деб, аҳли жаннат этиб, меҳмон қиладиган бандаларни ибрат қилиб, инсониятга тараннум этар экан, уларнинг ичида назрига вафо қилганлар, қиёмат кунидан қўрққанлар, ўзлари истеъмолига муҳтож бўлиб суйиб турсада таомини мискин, етим, асирларга тортиқ қилганларни алоҳида эътибор билан санаб ўтади. 

   Аслида етимларни Аллоҳ кафилликка олгандир. У ҳам Кафил, ҳам Розиқ, ҳам Мураббий, ҳам Мушфиқдир. Болани етим қолиши, ота-оналарнинг барвақт ҳаётдан кўз юмиши тақдири азалий бўлиб, банданинг ақли етмайдиган илоҳий иродадир. Чунки, у барча мавжудотга Холиқдир. Айни пайтда уларга кафилдир, етим ва мискинларга эса унинг кафолати хоссатандир. Бу ибрат бандаларга энг катта таълим ва тарбиядир. Қуръони каримда Мусо алайҳиссаломни Фиръавндан сақлаб, асраб-авайлаб керак бўлса, ўзига тарбия қилдирган Зот Аллоҳ таолодир.

   Тирик етим бўлган Мусо алайҳиссаломнинг умри боқий қолишига сабабчи, буюкликда маъво бўлган беназир ақл-заковати, мардлиги ва матонати билан ном қозонган аёл – Биби Осия бинти Хузайм ҳақида Қуръони каримда Аллоҳ таоло“Фиръавннинг хотини (унга):(Бу бола) мен учун ҳам, сен учун ҳам кўз қувончидир. Уни ўлдирмангиз! Шоядки, унинг бизларга нафи тегса ёки уни фарзанд қилиб олсак», – деди. Ваҳоланки, улар (ҳақиқатни) сезмас эдилар.” (Қасос, 9) деб баён қилади. Аллоҳ таолонинг қудратини кўрингки, Мусо алайҳиссаломни йўқотмоқчи бўлган шахснинг аёли қўли билан ўз пайғамбари ҳаётини сақлаб қолди. Жасур ҳамда шафқат намунаси бўлган аёл у кишининг саломат қолишларига сабаб бўлди. Етимпарварлик фазилати билан тарихда қолди.

   Аллоҳ ўзига ҳабиб, халил, расул этиб танлаган ҳамда инсониятнинг нури, сафоси, зийнати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аввал отадан, сўнг онадан етим қолишлари, кафил бўлган боболаридан етим қолишлари ва ниҳоят амакилари Абу Толибнинг кафолатида вояга етишлари Аллоҳ таолонинг буюк кафолатидир. Қуръони каримда “(Эй, Муҳаммад! Раббингиз) Сизни етим ҳолда топиб, бошпана бермадими?!”(Зухо, 6) деб, ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кафил бўлганини таъкидлади.

Абдулҳай ТУРСУНОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Наманган вилоят вакили

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1202

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1154

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1019

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1154

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad