ИЛМ ДУНЁДА РИЗҚ, ОХИРАТДА НАЖОТДИР

{$article.title|escape:html}
68

Наманган вилояти бош имом-хатиби

Абдулҳай Турсунов билан суҳбат

- Инсон илм билан дунё ва охират саодатига эришади, юқори марраларни забтэтади. Домла, унинг аҳамияти, фойдасива фазилати ҳақида гапириб берсангиз!Оммани билим олишга қизиқтириш, китобхонликни кенг ёйиш учун нималаргааҳамият бериш лозим.

-Аллоҳ таоло:“Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!”(Зумар, 9), дея илм олиш нақадар катта ҳаётий аҳамиятга эга эканига ишора қилган. Зеро, билимли одам илмсизлардан ҳар соҳада пешқадам бўлади. Оддий мисол, икки тилни биладиган одам бошқалардан кўпроқ имкониятга эга. Учта тилни биладиганларнинг даражалари янада юқори бўлади. Инсон бошқа тилларни ўрганади, ўша тилдаги китобларни ўқийди. Илм инсонга дунёда ҳам, охиратда ҳам бахту саодат эшикларини очади. У дунёда ризқ калити, охиратда эса нажот омили ҳисобланади. Китоб ўқишни одат қилиш маърифат сари қўйилган биринчи қадамдир. Мутолаа дунёқарашни кенгайтиради, ўзига хос лаззат бағишлайди. Ўзгалар олдида илм соҳибининг маданий ва ахлоқий савиясини юқорига кўтаради. Диний ва дунёвий илмлар, тарихий воқеалар, ҳаётий сабоқлар ва ибратли ҳикоялар китоб орқали ёритилади. Шунингдек, Аллоҳ таоло бандаларни тўғри йўлга бошлаш учун фаришталар орқали пайғамбарларнинг баъзиларига саҳифалар, бошқаларига эса китоб туширгани ҳам бежиз эмас. Чунки пайғамбарларнинг умри чегараланган, китоб эса асрлар оша инсон маънавияти юксалишига хизмат қилади.

Бундан ташқари, китоб ўқиш оғзаки нутқни ривожлантиради, сўз бойлигини оширади. Равон ва бехато сўзлаш имкониятини беради. Тубанлик, номардлик, разолат ва хиёнат каби иллатлардан сакланишда муҳим омил саналади, ёмон хулқларга қарши қалбда нафрат уйғотади. Шу боис ёшларимизни китобга меҳрли қилиб ўстириш муҳим ахамиятга эга.

Илм олишга қизиқтириш ва китобхонликни ёйишни оиладан бошлаш лозим. Ҳар бир оилада ота-оналар китоб ўқиши, қайси соҳада бўлса-да, илм олишни йўлга қўйиши керак. Фарзандларга намуна бўлиш кўпроқ таъсир қилади, деб ўйлайман. Ота-оналар илм ўрганадиган, китоб ўқийдиган оилаларда фарзандлар юксак маънавиятли, масъулиятни ҳиc этадиган инсон бўлиб улғаяди. Бундай фарзандлари бор жамият ҳар соҳада юксалади.

Фарзандлар бирор ютуқни қўлга киритганда, байрамда ёки турмуш қурганларида, муҳим саналарда, уларга китоб совға қилиб, уни ўқиб чикишни тавсия этиш ҳам китобхонликни ёйишда муҳим омиллардан бўлади.

— Инсон ҳаётда барча ютуқларгаилму маърифат билан эришади. Бундаустоз ва мураббийларнинг ўрни беқиёс"Устоз отангдек улуғ", деган ҳикматдаҳам олам-олам маъно бор...

— Устоз-шогирд тушунчаси Одам (алайҳиссалом) яратилган даврга бориб тақалади. Аллоҳ таоло Одам (алайҳиссалом)га барча нарсаларни билдирган. Одам (алайҳиссалом) таълим олиб, фаришталардан улуғ бўлди. Ҳатто фаришталар у зотга таъзим қилишди.

Муқаддас динимизда шогирд илмнинг фазлига эришиши, ундан фойда олиши учун устозни ҳурмат қилиши лозим экани айтилади. Чунки инсон устоз ва мураббийларнинг буюк хизматлари билан жаҳолат зулматидан чиқади. Нима учун устоз отадек улуғланади? Ота фарзанди дунёга келишига сабаб бўлади. Устоз эса шогирдининг дунёда тўғри йўл, охиратда нажот топишига кўмаклашади. Устоз шогирдга машаққатларни енгишини, ҳалолликни, ҳаромдан ҳазар қилишни, бошқаларнинг ҳақларини адо этишни ўргатади. Устознинг ўгитларини,таълим ва тарбиясини тўлиқ олган шогирд етиб бўлмас чўққиларни забт этади.

Ҳар бир инсоннинг ҳалол ва ҳаромни ўргатадиган, тўғри йўл кўрсатадиган, насиҳатгўй устози бўлиши лозим. Устози бўлмаган одам ҳар қадамда тойиши мумкин. Шунинг учун инсон олимлар билан суҳбатдош бўлиши лозим. Луқмони Ҳаким ўғлига бундай насиҳат қилган: "Эй уғилчам! Илмли инсонлар билан ҳамнафас бўл, устозлар мажлисида ҳозир бўл".

Ёшлар устозга меҳр қўйишлари керак. Устознинг ўгитларини тўғри қабул қилиши, унга эргашиши лозим. Шогирд устознинг олдида кибрланиши, фахрланиши мумкин эмас. Устозни ҳурмат қилгани каби, у зотнинг яқинларига ҳам эҳтиром кўрсатиши нур устига аъло нур бўлади. Шунда устознинг қалбида шогирдга нисбатан яқинлик пайдо бўлади вамеҳр-муҳаббат уйғонади.                   

— Фарзандларини одобли, гўзал хулқли вамеҳнатсевар қилиб тарбияламоқчи бўлган ота-оналар нималарга эътибор беришлари керак? Бу борада муқаддас динимизда, қандай кўрсатмалар бор?

— Аллоҳ таоло марҳамат қилади:“Эй имон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дўзахдан саклангизки, унда дағал ва қаттиққўл, Аллоҳ буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат буюрилган ишни қиладиган фаришталар(хизмат қилурлар)” (Таҳрим, 6).Оятнинг "Оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дузахдан сакдангизки"қисмини хазрат Али (розияллоху анҳу) бундай тафсир қилган:"Аҳлингизга таълим бериб, уларга одоб ургатинглар". Зеро, фарзандларга одоб ўргатиш ота-онанинг бурчидир. Амр ибн Саъд (розияллоху анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ(соллаллоху алайҳи ва саллам): “Ота фарзандига чиройли одобдан кўра афзалроқҳадя беролмайди”, дедилар” (Имом Термизий ривояти).

Ота-она ростгўй, меҳнатсевар, таълим-тарбияли, одобли, виждонли бўлса, фарзандлар ҳам шундай бўлади. Чунки отадан ўғил, онадан қиз ибрат олади. Бола шуурига ота-она энг улуғ зотлар бўлиб ўрнашади. Шунга кўра, бола ота- онасига тақлид қилади ва улардан ўрнак ола­ди. Шунинг учун, ота-она ҳар жиҳатдан намуна бўлиши керак.

Фарзанд тарбияси ҳаракатланаётган автоуловга ўҳшайди. Автоуловни маълум сония эътиборсиз қолдириш ҳалокатга олиб келади. Шунингдек, фарзанд тарбиясида “бўлаверади”, “ота-бобомиздан шундай келган”, “кейинроқ бўлар”қабилида иш тутиш тарбия тизгини қўлдан чикишига сабаб бўлади.

— Домла, узоқ йиллардан буён вилоят бош имом-хатиби бўлиб ишлайсиз. Тажрибангизга суяниб айтсангиз, бугунги кунда оилалар ажралишига нималар caбаббўляпти? Оила бузилишининг олдини олиш учун нималар қилиш керак деб ўйлайсиз?

— Никоҳ — оила қўрғони, эр-хотинни боғловчи маънавий ришта. Никоҳҳам диний ва ҳам дунёвий муқаддас битам. У эр-хотиннинг ҳақ-ҳуқуқларига риоя этиш, оила тузиш, наслнинг давомийлигини таъминлаш, иффатни саклашдан иборат гўзал ибодат.

Бугунги кунда оилалар бузилишига кўп сабаблар бор. Аввало, оилаларда исломий муҳит, тарбия ва муқаддас динимиз руҳияти йўқ. Янги турмуш қураётган ёшлар эр-хотинлик ҳақ-ҳуқуқларини билишмайди. Никоҳ оила, талоқҳақида тушунча йўқ. Ота-оналар тўйнинг моддий жиҳатига тайёрланиб, маънавий, маърифий ва руҳий томонларини унутмоқда. Ота-оналар фарзандларни эмас, балки қуда-андаларни мулоҳаза қилмоқда. Келажакда оила раҳбари бўладиган куёвнинг дину диёнати, тақвоси, илму маърифати, билим салоҳияти, касбу камолоти, рўзғор тебратиш қобилиятига эъти­бор қилинмаяпти. Йигит ё киз вояга етмасидан эрта никоҳлаб қўйиш ҳам оила бузилишининг асосий сабабларидан бири деб ўйлайман. Доно халкимиз: "Чумолининг ҳам уйи бузилмасин", деб бежиз айтмаган. Бу нақлга Қараганда, инсон оиласининг ажрими қанчалар нохуш ҳолат. Жаноб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алаҳи ва саллам): "Аллоҳ таоло учун ҳалол нарсалар орасида энг ёмони талоқ сўзидир", деганлар (Имом Абу Довуд ривояти). Оилада турли муаммолар бўлиши мумкин, лекин уларнинг ечими талоқ билан бўлмайди. Талоқ сўзи оилани бузиш, фар­зандларни тирик етим қилиш учун ишлатил- майди. Аёлларни талоқ билан қўрқитиб, тарбия қилинмайди. Балки оила икки томоннинг ҳам меҳр-муҳаббати билан мустаҳкамланади.

 

Баҳриддин ЖЎРАБЕК ўғли

суҳбатлашди.

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1012

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

986

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

857

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

990

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad