Инсон қадри азиз бўлган юрт

{$article.title|escape:html}
145

Ўзбекистон кўп миллатли давлат бўлиб, ҳозирда юртимизда 136 миллат ва элат вакиллари истиқомат қилмоқда. Улар нафақат турли тилларда сўзлашади, балки турли динларга эътиқод қиладилар. Ҳозирда Республикада турли миллатлар ва элат вакилларининг диний урф-одатлар, анъаналар ва қадриятларни сақлаб қолиш учун етарли шарт-шароит яратилган. “Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари, анъаналарини ҳурмат қилишини таъминлайди, уларни ривожланиши учун шароит яратади”.
Ўзбекистонда ҳар қайси дин ва диний ташкилот бошқа дин аҳилларига нисбатан тенг ҳуқуқли ва ўзаро дўстона муносабатда бўлмоғи даркор. Турли диний конфессиялар мавжуд бўлган ҳар қандай жамиятда бу принцип ғоят муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18,29 ва 31-моддаларида бу маслага оид қоида ва нормалар белгилаб қўйилган.
...Ўзбек халқи ўзининг бутун тарихи давомида, ҳамма вақтда ҳам бошқа халқлар ва конфессиялар вакилларига нисбатан ўзининг хайрихоҳлик ва ҳурмат билан ёндошишини намоён этиб келган. Этник, маданий ва диний хайрихоҳлик ва очиқкўнгиллик ўзбек халқининг ўзига хос туғма фазилатларидан бирига айланган.
Турли диний эътиқод, конфессияларга мансуб кишиларнинг тинч-тотув яшашидан иборат бўлган бизнинг тажрибамизни миллатлараро, диний ва этник асосдаги турли туман ички маданий можароларни бартараф этишда муваффақият билан қўллаш мумкин.
Ҳақиқатан эришилган мустақиллик ва халқимизнинг миллий ҳамда диний қадриятлари, ҳалқимизнинг энг юксак ютуғи, қолаверса, ўтиб кетган ота-боболаримиз орзу умидларининг рўёби дейиш мумкин.
Демакки, бугун аждодларимизнинг руҳи покига муносиб бўлмоғимиз, Республикамиз жахон ҳамжамиятда ўз ўрнини муносиб эгаллаши, бахтли ва озод, эркин жамият қуриш йўлида астойдил меҳнат қилмоғимиз муқаддас бурчимиз.

Баходир БОТИРОВ,
Чуст тумани “Охунбобо” жоме масжиди имом-хатиби.

 

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1012

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

986

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

857

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

989

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad