Инсон манфаати..

{$article.title|escape:html}
319

Аллоҳ таоло инсон оламини яшаш жараёнида, Ўзига ибодат қилиш билан бир қаторда нимадандир фойдаланиш, нимагадир фойда етказиш учун яшаши даркорлигини ояти каримада баён қилганидан кўриниб турибди.  Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Одамларнинг яхшироғи – бошқаларга манфаати тегадиганидирИнсонларнинг яхшиси инсонлар учун манфаат етказувчиларидир”, (Имом Қазоий ривояти) деб башорат берилишдаги маъно-мазмундан манфаати кўпнинг ажри хўб бўлиши ҳақида гўёки фойда етказишнинг яхшилигини, чирой ва олийликда тенги йўқлиги борасида сифатлаб, тасвирий ойнанинг кўзгусига тушургандек кўрсатиб бермоқдалар.

Дарҳақиқат, ислом дини таълимотида инсон бахт-саодати ва унинг манфаати ҳақида кўп зикр қилинган. Аллоҳ таоло инсон зотини Ўзи яратган кўп жонзотлардан афзал ва аъло қилиб халқ этгани ва унга беадад неъматларини бергани ҳақида бундай дейди: “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (Исро, 70).

Ҳар биримиз қаерда ва қандай мавқеда бўлишимиздан қатъий назар халқ билан доимо мулоқотда бўлишимиз, оила ва унинг аъзоларига яқиндан ҳамроҳ бўлишимиз, уларга қучоғимизни очишимиз ва барча мавжудотдан улуғ ва афзал этиб яратилган ҳазрати инсон манфаатини ўзимизнинг манфаатимиздан юқори қўйишимиз лозимлиги келиб чиқади. Зеро, Аллоҳнинг ҳабиби, набийси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айни шу кўринишдаги ҳаёт тарзи билан яшадилар ва унинг ер юзига тарқатишга муяссар бўлдилар. Қайси бир мўмин-мусулмон ана шундай ҳувайдо бўлган суннат йўлида давом этса, эл-юртнинг корига малҳам бўлса, қодир бўлганича яхшилик қилса, у яхшилик инсониятни дилини хушнуд этса, Яратганнинг мукофотига, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига муваффақ бўлса ажаб эмас. Бу тўғрида Жобир ибн Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир яхшилик садақадир, дўстингга очиқ юз билан муомала қилишинг садақадир (яхшиликдир), унинг челагига ўз челагингдан сув қуйиб беришинг ҳам садақадандир (яхшиликдандир)” дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Мутафаккир, аллома Муҳаммад Зеҳний ўз ҳикматларидан бирида: “Одамларнинг энг яхшиси қалбида яхшиликка йўл очган, ёмонлик ва очкўзликни қалбидан ҳайдаб чиқарган кишидир” дедилар.

 

Абдулҳай ТУРСУНОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Наманган вилоят вакили

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1508

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1468

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1268

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1421

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad