Инсонларга яхшилик қилиш ислом дини талабидир.

{$article.title|escape:html}
574

Аллоҳ таоло оламни ўзининг охирги ва мукаммал дини бўлмиш ислом нури билан мунаввар қилишдан олдин, олдинги жоҳилият даврида инсоният ўз тарихидаги энг дахшатли залолат ботқоғига ботган эди. Ҳаётнинг барча соҳалари издан чиққан, бу эса инсон зотини забонсиз ҳайвон даражасига тушиб қолишига сабаб бўлган эди.

 Аллоҳ таоло томонидан аввал юборилган самовий динларнинг барчаси одамлар томонидан бузилиб, ўз кучи ва таъсирини йўқотган эди.

Яҳудийлар ўзларини Аллоҳ танлаган халқ, бошқа халқлар эса уларга хизмат қилиш учун яратилган деб билишар эди. Ўша вақтда масиҳийликнинг маркази бўлмиш ўлкаларда эса истибдод ва зулм авжига чиққан, кучли кучсизларни ер эди. Адолат, инсонпарварлик, камбағал ва бева бечораларга раҳм шафқат каби эзгуликлар ҳақида оғиз очишга ўрин ҳам йўқ эди.

Арабистон ярим оролидаги ширк ва зулм бемазагарчиликлар ҳақида гапирмасак ҳам бўлади. Бошқалар қатори бу ерда ҳам пасткашлик ва разолат ўзининг юқори нуқтасига чиққан эди. Ҳаромхўрлик, зинокорлик, ароқхўрлик, зўравонлик, ўғрилик, қароқчилик ва бошқа разолатлар кенг тарқалганди. Дунёда «ҳалол-ҳаром» «савоб-гуноҳ»каби тушинчалар бутунлай унут бўлиб кетган эди. Шунинг учун Аллоҳ таоло ўзининг охирги ва афзал набийси Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга ўзининг охирги ва абадий дастури Қуръони каримни нозил килди.

Шу жумладан, Аллоҳ таоло «Эй имон келтирган зотлар биз сизларга ризқ қилиб берган ва ердан сизлар учун чиқариб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилинглар» деб марҳамат қилади.

Пайғамбар алайҳиссалом: «Аллоҳга энг севимли банда инсонларга фойдаси кўпроқ тегадиган кишидир» дедилар.

Демак, инсон фақат ўзини ўйламасдан бошқа инсонларни ҳам уйлаши, уларга яхшилик қилиши, ҳолидан хабар олиб туриши мусулмон кишининг бурчидир. Бу таълимотга амал қилган инсонлардан бирларининг қилган ишлари ҳақиқий таҳсинга лойиқдир.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадисда айтадилар: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир киши келиб, эй Аллоҳнинг расули менга қийинчилик етди деди, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аёлларига элчи юбордилар аммо уларнинг ҳузурларида бирор нарса топа олмади, шунда набий алайҳиссалом бу кишини бу кечада меҳмон қилиб Аллоҳнинг раҳматига ким эришади дедилар. Ансорлардан бир киши туриб мен эй Расулуллоҳ деб ўз уйига олиб кетди. Аёлига бу Аллоҳнинг Расулини меҳмони бирор нарсани яширмай олиб чиқ деди. Аёли боламнинг овқатидан бошқа ҳеч нарса йўқ деди. Эри боламизни ухлат сўнг овқатни олиб кел деди ва чироқни ўчирди. Ул киши қорнини тўйдирди сўнг тонгда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб бу киши ва аёлидан Аллоҳ ажабланди деди.

Инсон бу дунёда қандай яхшилик қилмасин албатта у бу дунёда ҳам охиратда ҳам фойдасини кўради. Демак, ҳар биримиз ота-онамиз, қариндош уруғ ва қўни-қўшниларимиздан бехабар қолмаслигимиз, имкон қадар уларга яхшилик қилишимиз, ёрдам қўлини узатмоғимиз мусулмонлик бурчимиз эканлигини унутмаслигимиз зарур.

Аллоҳ таоло барчамизни ўзгани ғами билан яшашимизни ўзи насиб айласин.

 

2-давра 13-босқич тингловчиси
Имамов Нурилла
Тўрақўрғон тумани “Хонақоҳ” жомеъ масжиди имом хатиби
 

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1743

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1692

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1483

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1624

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad