ИСЛОМ ЭЗГУЛИККА ЧОРЛАЙДИ

{$article.title|escape:html}
146

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадиси шарифларда инсонларни яхши амал қилишга, ёмонликдан қочишга чақирилади. “Мусулмон тилидан ва қўлидан ҳеч ким зиён кўрмаган кишидир”. “Инсонларга яхшиликни ўргатувчи кишига Аллоҳ таоло, Уни фаришталари, осмон ва ер аҳллари, ҳатто уяларидаги чумоли-ю денгиздаги балиқлар саловот айтурлар”.

         Кўриниб турибдики, Ислом дини таълимоти барча инсониятни тинчлик, иснонпарварлик, бағрикенглик, эзгулик ва яхшиликка чақириб, ҳар қандай зулм, бировга озор етказиш каби ёмон одатларни қоралайди.

         Инсон илмни қанчалик чуқур эгалласа, дин асосларини теран англайдиган бўлса, бир масалага ечим топишда, воқеликка баҳо беришда ва хулоса чиқаришда шунчалик эҳтиёткор, эътиборли бўлади. Аксинча, илми қанчалик саёз ва юзаки бўлса, ўрганган нарсаларини тўғри ва теран фаҳмламаса, айрим масалаларда асоссиз фатво беришга, хулоса чиқаришга журъатли бўлиб, ҳақ йўлдан адашади ва залолатга юз тутади.

         Аллоҳ таоло бундай жоҳил кимсаларга қарата “Агар билмасангиз зикр аҳлидан сўранг”, деб буюрган. (Наҳл, 43).

         Улуғ шоиримиз Сўфи Оллоёр ҳам бежизга бундай ёзмаганлар:

         “Ақида билмаган Шайтона элдур,

         Агар минг йил амал деб қилса, елдур”.

         Булардан аён бўладики, дин илмининг асл таълимотларидан узилган айрим ёшлар дин ва ақида хусусида шоша-пиша бир-икки рисолача билан танишиб ёки интернет тизимида келтирилган баъзи маълумотларга таяниб, у ёки бу масалада ўзларини олим санашга, ҳатто беришга журъат қилишяпти. Натижада бир мазҳаб доирасида ва соф ақидада яшиб келаётган юртимиз фуқаролари онгини заҳарлашга уринишяпти. Уларнинг асл мақсадлари, яхшилик қилиш ёки дин учун жон куйдириш эмас, балки четдаги ҳомийларнинг ишончинива маблағани оқлаш йўлида фитна ва бузғунчилик қилишдир. Шу боис ҳарбир киши Ислом динининг тинчликсевар, соф ақидасида ва ота-боболаримиз анъанасида собит бўлиш зарур.

 

Баҳодир ШАРИПОВ,

Чуст тумани бош имоми ва

“Мавлоно Лутфуллоҳ”

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1012

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

986

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

857

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

989

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad