КИШИЛИК МАНФААТИ

{$article.title|escape:html}
350

...Инсон манфаатини барпо этишда катта сармоя бу мол-мулкка эга бўлиб, ўзи ва ўзгаларни бундан фойдалантириш. Қуръони каримда “Одамларга аёллар, фарзандлар, уюм-уюм олтин-кумушлар, саман отлар, чорва моллари ва экинларга нисбатан меҳр қўйиш зийнатли қилиб қўйилди. Булар (аслида) дунё ҳаётининг (ўткинчи) матоҳидир. Аллоҳнинг ҳузурида эса (бунданда) чиройли жой (жаннат) бордир” (Оли Имрон, 14) деб, шахсий манфаатдорлик асосларини Аллоҳ таборак ва таоло кўрсатиб берди. Инсон учун қадрли бўлган энг катта манфаатдорлик манбаси бу аёл – умр йўлдошдир. Унинг шарофати билан киши қўш-қўш фарзандларга эга бўлиб, оила ортидан орзу қилган мол-мулкка, яхши маркаб, чорва моллари, даромад манбаи бўлган уюм-уюм деҳқончилик ҳосилларига эришади. Охир оқибат, ояти каримада билдирилганидек, дунё зийнатлари дейилаётган ҳаётнинг таянчлари айни пайтда манфаат етказишга сармоя бўлиши сир эмас. Булардан албатта, орттирганини ўзгаларга ҳам бериш билан инсон манфаати вужудга келади. Зеро, ҳар бир оила аъзоси эр ва аёл ҳаётида биргаликда эришган ва топган мол-мулки авваламбор ўзиники фойдаланиб, хузур қилади. Ортса ўзгаларга илиниб, фойда етказади. Одатда, мол-мулкни асраб-авайлашда, фойдаланишда шаръий, маънавий, урфий жиҳатларга эътибор бериб, меъёрий андозалар остида фойдаланса, ундан манфаатланилади ва манфаатлантирилади. Акс ҳолда ўз-ўзидан бу йиғилган жамғарма йўқликка юз тутади. Доно халқимиз бежизга исрофсиз харж қилиб, ўринли сарф қилса, йиққани кўл яъни мўл бўлиши, акс ҳолда исроф ва меъёрсиз сарф қилинса чўл бўлиб қолишини таъкидлаб, “Тома-тома кўл бўлур, томмай қолса чўл бўлур” деган ҳикмати шу маънони ифода этса керак.

Ҳаётда фаол яшаб, шукроналик кайфиятида бўлиши ҳаётини яхши томонга етаклайди. Албатта, моддий даромадингиз яхши, маънавий ҳаётингиз мунавварликка эришажак. Дунёда бу омиллар кишини ҳаётий қобилиятини  ривожлантиради, эзгуликка чорлайди. 

Абдулҳай ТУРСУНОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Наманган вилояти вакили

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1743

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1692

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1483

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1625

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad