Меҳр нури

{$article.title|escape:html}
136

Халқимиз орасида қадимдан меҳр, саҳийлик, ота-она ва катталарга ҳурмат, етим-есирларга мурувват, имконияти чекланганларга эътибор, меҳнатсеварлик, ҳалоллик каби инсоний фазилатлар юксак қадрланган. Ҳеч қандай моддий бойликни меҳр билан алмаштириб бўлмайди. Меҳрга фақат меҳр билан жавоб бериш мумкин. Одам хурматини жойига қўйиш, меҳнатини эъзозлаш – бу унга бўлган меҳрдир. Шунга кўра, ота-онани хурматлаш, фарзанд ҳеч қачон ота-она юзига тик қарамаслиги, сўзларини икки қилмаслиги, меҳр билан қараш фарзанд учун ҳам қарз, ҳам фарз. Ўзида жўш урган меҳр-шафқатни ўзгаларга ҳам улашиш, ўзгаларга меҳр-шафқат кўрсатиш лозимлигини акс эттирувчи диний кўрсатмаларга назар ташлайлик. Қуръони каримда биргина “раҳмат” сўзини уч юз беш марта такрорланганлигини гувоҳи бўламиз. Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло раҳматини юзга бўлиб, тўқсон тўққизтасини Ўз ҳузурида олиб қолди. Бир бўлагини ерга тушурди. Ўша бир бўлак раҳмат билан халойиқ бир-бирига раҳм қилади. Ҳаттоки, ўша бир бўлак билан ҳайвон ҳам боласига озор етишидан қўрқиб, туёғини кўтариб туради”, дедилар. Бошқа бир ривоятда эса: “Аллоҳ таолонинг юз раҳмати бордир. Ундан бир қисмини инсонлар, жинлар, ҳайвонлар ва жониворлар орасида тақсимлаб қўйган. Ўша бир раҳмат туфайли улар меҳрибонлик ва раҳм қилишади. Аллоҳ таоло қиёмат куни бандаларига раҳм қилиш учун тўқсон тўққизта раҳмни олиб қўйган” дейилган (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Магар айни шу маънода айтиш жоизки, Аллоҳ таолонинг наздида кекса ёшдагилар алоҳида мақомда эканликлари ҳақида ривоятлар мавжуд. Ибн Умар розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси муборакда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта Аллоҳ таоло саксон ёшлилар (кексалар)ни яхши кўради” (Ибни Асокир ривояти) деб, кексаларнинг манзил мақомларини баён этдилар. Бу мақомни таъкидлаб, унинг улуғлигини билдириш мақсадида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонларнинг афзали қиёмат кунида умри узун бўлганларидир” (Имом Аҳмад ривояти) деб, пири бадавлат бўлган аждодларимизни кўкларга кўтардилар. Ҳеч бир борлиқ олам ўзидан кейинги авлодидан фойдаланмайди, манфаатланмайди. Аммо инсон манфаати одамийлик тўғрисида ўзининг ақлий ва жисмоний афзаллигидан келиб чиқиб, кексалари ёшларидан ёрдам олади. Ёшлари эса, инсонийлик, имон-эътиқод нуқтаи-назаридан савоб умидида уларга моддий ва маънавий кўмак беради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жоҳилият замонидан саодат асрига ўтар эканлар, ҳурмат-эҳтиром, инсон манфаати одам фарзанди учун энг зарур бўлган жамиятнинг бир-бирига боғловчи силсила-риштаси эканлигини таъкидладилар. Анас розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кичикларимизга раҳм қилмай, катталаримизни улуғламаган киши биздан эмас” деб, кексаларга эъзоз-икром ислом динининг асоси эканлигини билдириб қўйдилар (Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Абу Довуд ривоятлари). Тарихий манбаларни кўпларида кексалар, эҳтиёжи чекланганлар, кўмакка муҳтожларга эътибор, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини жамият олдида турган риояси юқори экани таъкидланади. Айни шундай таълимотлардан бирида имом Зайнул Обидин раҳматуллоҳи алайҳ: “Кексаларнинг ҳаққидандир, уни ёши учун манфаатлантирмоқлик (эъзоз қилмоқлик)” деб, кексалар ёшининг улуғлиғига аҳамият қаратилиши зарурлигини баён қилган. Манфаатлантирилаётган киши таниш, ҳоҳ нотаниш бўлсин ёки ёш жиҳатдан улуғ бўлиши, ҳар бир инсон учун барча жабҳаларда ёрдам кўрсатиши лозимлиги келиб чиқмоқда. (давоми бор)

 

Абдулҳай ТУРСУНОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилояти вакили

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1012

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

986

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

857

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

989

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad