Наманганда ҳаж ва умра зиёратига борганлар сони 30 мингдан ошди

{$article.title|escape:html}
150

Наманган вилоятида ҳаж ва умра зиёратига борганлар сони 30 мингдан ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоятидаги вакили Абдулҳай Турсуновнинг сўзларига асосланиб, ЎзА хабар бермоқда.

 

«Бу рақам ҳар йили 400-500 нафарга кўпаймоқда. Бу мустақиллигимиз шарофати, мамлакатимизда миллий-диний қадриятларимизни тиклаш, буюк аждодларимизнинг бой меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар самарасидир. Бундай эзгу ишларда эса конституциямиз ва миллий қонунчилигимиз мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда», — дейди Абдулҳай Турсунов.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, диний эътиқодлар ҳам маданий-маънавий омилларнинг умумий силсиласига кирувчи, тенг ҳуқуқли қадрият сифатида тан олинди ва тўла эркинлик берилди. Диний ташкилотларга қонун доирасида очиқ ва дахлсиз фаолият кўрсатиш имконияти яратилди. Бу юртимизда турли дин ва конфессиялар вакилларининг тинч-тотув, ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида яшашини таъминламоқда. Диний эркинлик ҳақида сўз юритар эканмиз, юртимизда 16 диний конфессия вакиллари бағрикенглик тамойили асосида аҳил-иноқ яшаётганини алоҳида таъкидлаш зарур. Улар Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий барқарорликни таъминлаш йўлида ҳамжиҳат фаолият юритмоқда.

Абдулҳай Турсунов, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоятидаги вакили

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1202

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1154

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1019

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1154

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad