Ҳою ҳавас изтироблари

{$article.title|escape:html}
357

Карнай-сурнай, ноғораларнинг овози барчани тўйга чорлайди. Қариндош-уруғ, маҳалла-кўй, таниш-билиш, ёр-биродар, ошна-оғайни, дўсту улфатларнинг тўйхонага интилишлари, бир дастурхон атрофида жам бўлишиб, дуога қўл очишлари замиридаги аҳиллик, ҳамжиҳатлик, хурсандчиликни биргаликда баҳам кўриш каби пок инсоний туйғулар мужассам эканидан қувониб кетасиз. Қувончли кунларга етишгунча чекилган заҳмату аламлар, машаққатлар бир дам унутилгандек бўлади, гўё. Лекин ана шу ҳою ҳавасмандлик ортидаги изтироблар ҳақида ҳам ўйлаб кўриш пайти етдики, агар бу ким ўзар ўйинларини тўхтатмасак, мен сендан қолишмайман қабилида иш тутаётганлар қош қўяман деб кўз чиқариб қўйишлари ҳам аниқ.

Фикрингизни бир ҳамюртимизнинг куйиб-ёниб айтган арзи ҳолига қаратиб, мушоҳадамизни давом эттирсак:

-Икки эркак қуда қўл бериди, тўйни ихчам, камхарж ўтказамиз деб. Аёллар аралашмайди, ортиқча олди-бердилар билан ўзни уринтирмайлик, деган яхши ниятлар билан қизимизга келган совчиларга рози-ризолик берилди. Лекин... Куёв томонга парда илгани борган тикувчи қизлар гап топиб келишди. Хотин қудамизга парда ёқмаган эмиш. Бир ярим миллион сўм ўз-ўзидан ҳавога учди. Мебелларимиз ҳам хорижники эмас эмиш. Нима учун эркак қуда сўзида турмади экан, арзимаган сабаб билан орага совуқчилик тушмасин, дея телефон қилдим. Афсуски, қудам телефон гўшагини кўтармади.

Хотин қуданинг ҳашамларга ўчлигини сездим-у, лекин ғишт қолипидан кўчиб бўлганди. Тўй куни белгиланган, анча олди-берди қилиб қўйгандик. Хатоим – тўйни тўхтатмаганим бўлди. Қизим ўксимасин, дея қарз-ҳавола қилиб бўлсада, айтилган мебель, парда, савату тоғора, сеп-сидирға олинди. Лекин тўйдан катта қарз билан чиқдим. Уч нафар фарзандимни едириб-ичириш, уларни ўқитиш, касалманд онамни даволатиш каби кети узилмас ташвишлар гирдобида қолдим.

Қизни тарбиялаб, камолга етказиб, хизматига қўш-қўллаб топширсанг-у раҳмат дейиш ўрнига сени камситишса алам қиларкан. Айнан шу масала ҳақида жамоат йиғилган жойларда тарғибот ишлари етарлича олиб бориш керакки, бундан қудамга ўхшаган лафзида, турмайдиган кишилар хулоса чиқаришлари керак.

Суҳбатдошимнинг изтироблари ҳаммамизга бегона эмас. Нега инсонлар кўра била туриб, ўзларини ҳою ҳаваслар учун қурбон қиладилар? Қизини яхши ниятлар билан узатса-ю қудаларидан кўрган оқибати арзимаган матоҳлар билан ўлчанса. Орадан кўтарилган парда, оқибатсизлик туфайли қиз бечора ўзга уйда қандай чиройли ҳаёт бошлай олади, дейсиз. Ҳою ҳавасларимиз фарзандларимизни жарликка улоқтириб ташламаяптими?

Бу ҳақда баралла айтадиган, маҳаллаларда тарғибот ишларини олиб борадиган фурсат келди. Айниқса, биз имомлар бу ҳақда халқ орасида кенг тушунтириш ишларини олиб боришга бел боғлашимиз зарур.

Муҳаммад НУРИТДИНОВ,

Наманган шаҳридаги “Шодибек” жоме

масжиди имом хатиби.

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1596

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1559

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1357

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1503

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad