Сабр ва қаноат-бахт калити

{$article.title|escape:html}
181

Не-не орзу-умидлар билан оила қурган эр-хотиннинг бахтли бўлиши бир неча омилларга боғлиқ.

Уларнинг энг асосийси сабр ва қаноатдир. Оила қўрғонимиз турмушнинг изғирин шамол ва ёмғирларида нураб кетмаслигини истасак, уни сабр устига барпо қилишимиз керак.

Афсуски, ҳаётда эрини яхши кунида ҳурматлаб, оғир кунида итоатсизлик қиладиган аёллар бор. Ундайлар наздида эр бой-бадавлатлигида ҳурматга лойиқ, аксинча бўлса, таъна-маломатларнинг нишони. Ёстиқдошининг айрим ишларидан бошқаларга шикоят қилиш турмушда баъзи хотинларда одатга айланиб улгурган.

Ўз навбатида аёли барча хизматини ўз ўрнида бажо келтирган, соғлом, чиройли, вақтида хушмуомала бўлиб, касаллик ёки бирор сабаб билан юмушларни қилолмай қолса, бирдан дағал бўлиб қоладиган эрлар ҳам йўқ эмас. Ваҳоланки, эр рафиқасининг баъзи хатоларини сабр билан тўғрилашга уриниши, вақти келганда камчиликларидан кўз юмиши керак бўлади. Аёллардан бир поғона юқори бўлгани учун ҳам кечиримли ва сабрли бўлиш кўпроқ эркаклар зиммасига тушади.

Кўпинча узоқ йил иноқликда умр кечирган отахон-онахонларникўриб ҳавас қиламиз. Бироқ, уларнинг ҳаёт йўллари текис ва равон бўлмагани, ҳаётнинг яхши-ёмон дамларини сабру қаноатда, биргаликда ўтказгандан кейин саодатли кунларга чиққани ҳақида ўйламайсиз.

Бугунги ёш оилалар ўртасидаги айрим муаммоларни тўқликка шўхлик десак, адашмаган бўламиз. Ажримга сабаб қилиб кўрсатишга арзимайдиган баҳоналар билан муқаддас ришта узилиши кишини ўйга толдиради. Оила тақдирига бунчалик енгил қараш ярамайди. Шайтон турли йўллар билан авраганида ўзимизни тўхтата олишимиз, ҳаёт бошқа, хаёл бошқа эканини, дунёни борича истаётган нафсимизга тушунтиришимиз керак бўлади. Бўлмаса, умрнинг гоҳ кенг, гоҳ тор йўллари сабримизни осонликча синдириб қўяди. Бардошимиз, иродамиз турмушнинг синовларида тобланади.

 

Ғуломжон САТТОРОВ,

Наманган тумани “Турсун ача” жоме масжиди имом-хатиби

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1012

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

986

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

857

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

989

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad