Шахсий манфаат

{$article.title|escape:html}
164

Дунёнинг мадори ва тизими инсон ақлибовар қилмайдиган даражада бир-бирига боғлиқки, ҳар қандай даҳосифат ақлли шахс унинг қайсидир жараёнида тафаккур ва тааммулда ожиз қолади. Лекин бир нарса аниқки, бутун борлиқдаги жонзотлар ўзига хос яшаш жараёнида ёнидаги мавжудотдан манфаат олади. У инсон олами бўлсин, ҳайвонот ва наботот ёки жамодот бўлсин, бунда барчаси баробардир. Бир сўз билан айтганда, бу таомилни инсонга нисбатан шахсий манфаат, бошқа борлиққа нисбатан эса атроф-муҳитдан фойдаланиб баҳра олиш, яшаш жараёнини ўзига хос давом эттириш  деб аталади.

Жобир розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Нафақа ва садақа беришда аввал ўзингдан бошла. Агар бирор нарса ортса, аҳлу аёлингга бер. Агар яна бирор нарса ортиб қолса, қариндошларингга бер. Улардан ҳам ортса бошқаларга бер” дедилар (Имом Муслим ривояти).

Одам фарзанди шахсий манфаатни асосан, моддий манфаатдорлик жараёнида фойдаланади. Шу билан бир қаторда маънавий манфаатдорлик ҳам, кунлик ҳаётимизнинг асосида акс этади. Бу билан маиший, иқтисодий, ижтимоий, маънавий эҳтиёжларимиз ривожланиб, моддий жиҳатлар тараққий топади. Моддий ва маънавий тараққиётга эришган юрт ва унинг аҳли кутилган манфаат ва ижтимоий кўмакларни мароми билан адо этиб, унинг тартибот ва талаблари тўлақонли ижро этилади. Кўпинча бундай сифатдаги юртни ривожланган мамлакат деб тилга олинади. Айтиш жоизки, моддий  манфаатдорлик- муайян жамият, қатламлар, гуруҳлар ва айрим кишиларни ўз иқтисодий ва меҳнат фаолиятлари юқори самарали бўлишидан манфаатдор этадиган ва фаолликка ундайдиган иқтисодий тамойиллардир.

Одатда, кишиларнинг моддий эҳтиёжлари, унинг талабига мувофиқ маблағ ҳисобига қондирилади. Шунга кўра, табиат ва унинг неъматларини ўзлаштириш яъни фойдаланишда моддий эҳтиёж, манфаат, рағбат, кўзланган мақсад бўлган ва бўлиб қолади. Кишилик жамияти тараққиётининг турли даврларида моддий манфаат турли хил ва даражаларда намоён бўлади.

Шахсий манфаатга эришиш бир неча тамойилларга эътибор қаратиш билан бўлади. Динимиз кўрсатмаларига назар солсак, ҳар бир шахс авваламбор ақл неъмати билан иш кўриши, нафсини сақлаши, мол-мулкини асраб-авайлаши, имон-эътиқодли бўлиши, насл-насаби ва обрў-эътиборини пок сақлайдиган даражада маънавий баркамолликка эришиш каби зарурий омилларни алоҳида таъкидланади.        Айтиш жоизки, ақл неъмати — инсон миясининг дунёни англаши ва шахснинг воқеликка бўлган муносабатларини бошқариб турадиган фаолиятидир. Ақл дунё ҳодисаларининг муҳим қонуний алоқа муносабатларини акс эттириш ва шу тариқа воқеликни ижодий ўзгартириш имконини беради. Фикрнинг теранлиги, уйғунлиги, кенглиги ва тезлиги ақлнинг энг муҳим сифатлари ҳисобланади. Ақл яшаш шароити таъсирида, фаолият ва айниқса таълим-тарбия жараёнида ривожланади. Ҳакимлар: “Ёнаётган ўтни ўтин билан алангалатгандек, ақлингизни одоб-ахлоқ билан ривожлантиринг”, “Оқил доим жидди-жаҳд (ҳаракат)да бўлади”, “Ақлсиз эришган мартабага, оқил одам ҳеч қачон ҳурсанд бўлмайди” деб, инсонақли учун доимо тарбия озуқа эканлигини тушунтирилади.

Абдулҳай ТУРСУНОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Наманган вилоят вакили

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1203

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1155

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1020

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1155

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad