ШАХСИЙ МАНФААТ...

{$article.title|escape:html}
57

...Ҳакимларнинг ҳакими ҳазрати Луқмон алайҳиссалом одамларнинг ақллиги, доноси, ҳимматлиги, қудратлиги, ўтсиз ёндирадиган, мустаҳкам бинога эга бўлиш, ширинликка айланадиган аччиқ,  эргашса яланғоч қолдирадиган, аччиққа айланадиган ширинлик, шифоси йўқ беморлик каби бир неча саволлар билан мурожаат қилишган экан. Улар энг аввал берган саволлари “Одамларнинг доноси ким?” деб сўрашса, “Ҳаёт ташвишларидан дилтанг бўлмаган шахс”, “Баланд ҳимматлик кимдир?” деб сўрашганда “У дунё неъматларини бу дунё неъматларидан устун қўйган киши”, “Одамларнинг қудратлиси ким?” деб сўрашса “Ақли комил бўлгани”, “Биноларнинг қайси бири ҳаробаликка юз тутмайди?” деб сўрашса “Адолат”, “Қандай аччиқлик, охири ширин бўлади?”  деб сўрашса “Сабр”, “Қандай ичимлик, ичувчисини яланғоч қолдиради?” деб сўрашса “Шаҳват”, “Қандай олов, ўз ёқувчисини куйдиради?” деб сўрашса “Ҳасад”, “Қайси ширинлик, охири аччиқ бўлади?” деб сўрашса, “Тезлик”, “Табиблар қайси беморликни, муолажасидан ожиз қоладилар? деб сўрашса “Аҳмоқлик” деб жавоб берган эканлар.

Бинобарин, таълим-тарбия шахснинг ҳар томонлама тараққиёти, уни турмуш ва меҳнатга тайёрлашнинг муҳим таркибий қисми сифатида эътироф қилинади.

Яратганни қудратларидан бири инсон олами ўзи фойдалансада, уни кўролмайдиган гавҳар ва тиллога тенг жавҳарлар борки, у ақл, овоз, нутқ, кўриш, ҳид ва таъм билиш, сезиш каби қобилиятларни айта оламиз. Буларнинг ичида ақл барчасига ҳукмдордир. Одам фарзанди ўз жисмини манфаати йўлида ақли орқали ҳаракатлантириб, овоз чиқаради. Сезиш, ҳид ва  таъм жараёнлари ҳам умри давомида жасадининг фойдасига ақл-идрок бошқарувида фаолият кўрсатади. Унинг нафси яъни ҳохиш-иродаси тананинг бус-бутун туриши учун ташқи оламдан ейиш-ичиш орқали тўлғазиб турса, сезиш орқали оғриқ ва роҳатни танада ушлаб, ҳимоя этади. Айни шу билан тана ташқи олам билан боғланади ва манфаатланади. Аммо, ўзидан ташқарига эътибор қаратишда маънавий босимга эҳтиёж сезилади. Ташқарига манфаат етказиш ташвиқот-тарғибот орқали амалга оширилади. Бу ўринда диний ва урфий кўникмалар, салмоқли ўринга эга. Негаки, уларнинг таъсирида инсон ўзгага манфаат етказиш қудратини топади. Демак, инсон ўзи ва ўзгаларга манфаат етказишда унинг ақли асосий  манба бўлиб, дин ва урф таълимоти остида шаклланади.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ақлий тарбия инсон манфаати йўлида буюк маъво кабидир.

Абдулҳай ТУРСУНОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Наманган вилоят вакили

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1012

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

986

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

857

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

989

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad