Сув қадри

{$article.title|escape:html}
240

Муқаддас ислом динимиз поклик устига қурилган. Шу сабаб ҳам у ҳар нарсадан аввал инсонни руҳий-маънавий ва жисмоний покликка чақиради. Ибодатларнинг қабул бўлиши поклик асосида адо этилишига боғлиқ. Бу кўрсатмаларга мувофиқ ота-боболаримиз азалдан сув йўлларини тозалаганлар, ариқ-зовур кавлаганлар. Ҳар бир хонадон ўз ховлиси ва эшиги тагидан ўтган ариқни тозалаган. Ифлос нарсалар ташлаш, сувга тупириш бир оғиз “ёмон бўлади!” деган огоҳнома орқали тўхтатилган. Қолаверса қиз ва келинларимизнинг ибо билан кўча супириш, ахлатларни челакка солиб, махсус жойларга тўкиб келиши одат эди. Айрим томорқаси бор ховлиларда ахлат учун ховли этагидан чуқур кавланганда ўша ерга ташланган. Кўмиб юборадиган, бир икки йилда ўғитга айланадиган чиқиндилар алоҳида бўлган. Супириш давомида тўпланган барглар, хас-хашаклар эса енгил ёнувчи бўлгани учун ўтин ёқишда ишлатилган.

            Бу эса сувларнинг зилол сақланишининг кафолати бўлган. Шунинг учун ариқ ва булоқларнинг сувидан ҳеч бир ҳадиксиз ичаверардик. Иссиқ нонларни сувда оқизоқ қилиб ердик. Қўни-қўшниникидан ўтадиган ариқчалар бежирим эди, атрофига гуллар экиларди. Сув ҳеч бир тўсиқсиз хонадонма-хонадон ўз мнзилга етарди. Тўғрироғи ҳар бир маҳаллаларда бир неча ховузлар бўларди. Бу эса қишда одамлар учун тоза ичимик суви захираси эди.

            Йиллар ўтиб, ҳаётимиз фаровонлашгани сари “юки енгил бўлса ётоғон бўлади” қабилига кириб қолдик. Дастлабки йилларда кўчалар асфальтлангач ҳар бекатда ёки бекат орасида ичимлик суви қувуридан 15-20 ҳатто 30-40 хонадон тушиб сув ичарди. Турмуш тобора яхшилана борди. Энди ҳар бир ховли ва хонадонда ичимлик суви жўмраги пайдо бўлди. Шундай кезларда шоир Эркин Воҳидовнинг шеъридаги қуйидаги мисралар ёдимга келди:

“Кампир чолни чимчилаб кулса,

Жилмаяди чолнинг мийиғи,

Бир жўмракдан совуқ сув келса,

Бирисидан келар илиғи...”

            Бугун қайси хонадон, кўчада бўлманг, хижолатга соладиган бир манзара бор. Елим пакетларга солинган ахлатлар хоҳлаган жойга ташлаб кетилган. Ариқларимиз ахволини қўяверинг. Бугун келин ва қизларимиз нега супуриндини сувга ташлашяпти? Нега биз бепарвомиз? Нега ичимлик суви куну тун оқиб ётади?

            Муоз ибн Жабал розийаллоҳу анҳудан Абу Довуд ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Учта жойга – сув ўзанларига, серқатнов йўлларга ҳамда соя-салқин ерларга ахлат ташлаб, лаънатга қолишдан қўрқинглар” деганлар. Демак, ислом динида кўча, йўлга, ариқларга чиқинди-ахлатларни ташлаб, нопок қилиш қораланар экан, нега биз амал қилмаяпмиз!? Ўтган аждодларимиз бу борада ҳам бизларга юксак намуна мактабини намоён қилишган. Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари кечалари туриб йўл устидаги инсону ҳайвонларга зарар берадиган нарсаларни олиб ташлаб, тозалар эканлар. Мана шу ишлари учун Аллоҳ таоло у кишига авлиёлик мартабасини насиб қилган, дейилади.

Яшаётган жойларимизнинг тоза бўлиши аввало ўзимизга боғлиқ. Фақат ховли ва уйларимиз эмас, қишлоқ, шаҳар ва маҳаллалар ҳам ўзимизники. Уларнинг озодалигига тозалик идоралари ходимларидан ташқари ҳар биримиз мўмин-мусулмон ва оддий фуқоро сифатида жавобгармиз, масъулмиз. Ким уйи ифлос бўлишини, чиқиндилар сочилиб ётишини истайди? Ҳеч ким! Аммо буни кўчаларимизга раво кўрамиз. Гоҳида ҳатто машинадан тушишга-да эриниб баъзи кишилар уйидан халтачаларга солиб берилган чиқиндиларни йўл четларига улоқтириб кетишади. Шу боис ҳам қоғоздан тортиб ҳар хил чиқиндилар сочилиб ётади, чекка жойларда уюлиб, бадбўй ҳидлар таратади.

Энди масаланинг яна нозик, янада мажбурий томони борки, бунга ҳар бир шахс эътибор ва масъулият билан қараши керак. Халқимизда “мана мол, мана пул!” деган олди-бердидаги дангаллик бўлган. Аммо сув, газ, электр таъминотидан фойдаланган бўлсангиз уни ҳақини тўламаган бўлсангиз, бу инсофсизликнинг ўзгинасидир. Шунинг учун ишлатилган коммунал тўловлар ўтган ойлар учун келгуси ойнинг 10 кунигача тўлаб бўлиниши керак.

Шукрулло ТУРСУНОВ,

Наманган шаҳар “Абу Ҳанифа” жоме

масжиди имом-хатиби

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1012

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

986

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

857

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

990

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad