Ёш авлодни тарбиялашда умуминсоний қадриятларнинг ўрни

{$article.title|escape:html}
425

Ёшларнинг маънан шаклланиб, вояга етишларида миллий қадриятларимизнинг ўрни бениҳоят каттадир. Мамлакатимиз ривожланишининг моддий ва маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат, миллий мафкуранинг асосий ғояларига садоқат туйғуларини чуқур сингдириш бугунги куннинг долзарб ва амалий масаласи сифатида юзага чиқмоқда.

Биринчи Президентимиз айтганларидек “Ўзининг тарихий, маданий ва интеллектуал меросини асраб-авайлашга, бойитиш ва кўпайтиришга, шунингдек, униб-ўсиб келаётган ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга етарлича эътибор қаратмайдиган, ҳар томонлама уйғун ривожланган, мустақил фикрлайдиган, ўз қараш ва ёндашувига, гражданлик позициясига эга бўлган шахсни камол топтиришни ўз олдига мақсад қилиб қўймайдиган ҳар қандай давлат ва жамият тарих ва тараққиёт йўлидан четда қолиб кетишга маҳкум эканини биз ўзимизга яхши тасаввур қилиб келганмиз ва яхши тасаввур этамиз” – деб, алоҳида таъкидлади. Шундай экан, бугунги глобаллашув даврида ёшларимизни миллий-маънавий мерос руҳида камол топтиришимиз ғоят аҳамиятлидир.

Халқимизнинг асрлар давомида яратган олтин хазинаси – миллий-маънавий меросларимизни қайта таклаш ва ёшлар онгига сингдириш бугунги куннинг асосий масаласига айланди.

Миллатимиз шакллана бошлаган даврдан буён то ҳозиргача яратилган, ривожлантирилиб, қарор топтирилган, ҳозирги авлод фойдаланаётган ва ардоқлаётган асл қадриятларга “ўзбек миллий қадрияти” деб айтилади. Бундай қадриятлар сирасига шу халқнинг ўзи яратган, бойитган, сақлаб келаётган, авлоддан-авлодга ўтиб, ривожланиб бораётган бойликлар, аждодлардан қолган илмий, фалсафий, маданий, бадий асарлар, анъана, маросим ва бошқа қадриятлар киради.

Мамлакатнинг мустақил тараққиётини таъминлашда ёшларнинг халқимиз миллий-маънавий меросига бўлган муносабати устувор аҳамиятга эга. Бугунги кун ҳар бир ёш изланувчан, билимга чанқоқ, ғайрат-шижоатли ва меҳр-мурувватли бўлиши керак. Лекин, минг афсуслар бўлсинки, баъзи бир ёшларимизнинг онгини бузғунчи ғоя ва мафкуралар эгаллаган. Шуниси ачинарлик, ёшлар орасида Ватанга бўлган муҳаббат, ватанпарварлик туйғуси, одамларга бўлган меҳр-оқибат камайиб бораяпти. Авваламбор, биз бундай иллатларни йўқотишимиз учун ота-обоболаримизнинг қолдириб кетган бой миллий-маънавий меросларини ёшларимизга ўргатишим лозим. Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат-ё фалокат масаласидир” деган фикри инсониятнинг яшаб туриши учун энг муҳим маънавий ибрат эканлиги бежизга айтилмаган. Бу маърифатпарварнинг ибратли сўзлари ҳозирги кунда ҳам ўзининг аҳамиятини юқотмаган. Халқимизнинг “Ўтмишни унутганнинг келажаги бўлмас” деган нақлига амал қилиб ёшлар тарбиясида ота-боболаримиз ўгитларидан ҳам кенг фойдаланиш орқали демократик тараққиёт ривожига ҳисса қўшувчи ёшларни шакллантиришимиз зарур.

Буюк аждодларимиз, жумладан, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Маҳмуд Замахшарий, Мусо Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Наср Фаробий, Абу Али Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Юсуф Хос Ҳожиб, Маҳмуд Қошғарий, Бурҳониддин Марғиноний Амир Темур, Хожа Аҳрор Вали, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобурлар бизга ўзларининг маънавий мерослари қолдириб кетганлар. Бу ота-боболаримиз қолдириб кетган меросларининг замирида ватанга муҳаббат, инсонийлик ғояси, умуминсоний қадриятлар мажмуи, одоб-ахлоқ, ватанпарварлик, фидойилик, халқлар ўртасида дўстлик, тинчлик ва умуман эзгуликка даъват этувчи ғоялар ётади.

Ҳозирги кунда ҳар бир миллий ва маънавий меросларимизни кўз қорачиғимиздек асраб-авайлаш, қайта тиклаш ва таъмирлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Эртага бизнинг ўрнимизга келадиган, биз бошлаган олижаноб ишларни муносиб давом эттиришга қодир бўлган ёшларимиз ана шу бебаҳо миллий ва маънавий бойликлармиздан баҳраманд бўлсин ва ўзининг кимлиги, қандай буюк зотларнинг авлоди эканини англаб етсинлар.

Олдимизга қўйган бандай эзга мақсадларга эришишда миллий қадриятларимиз ва ўзлигимизга садоқат билан ҳаёт кечиришда муқаддас динимиз ислом динининг ўрни ва аҳамияти беқиёс. Нега деганда инсонийлик меҳр-оқибат, ҳалоллик, меҳр-оқибатни ўйлаб яшаш саҳоват ва мурувват сингари халқимизга мансуб бўлган фазилатлар айнан шу заминда илдиз отади ва ривожланади.

Бугунги кунда ислом динига нисбатан бутун дунёда қизиқиш ва интилиш кучайиб, унинг хайрихоҳ ва тарафдорлари кўпайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Бунинг асосий сабаби биринчи галда муқаддас динимизнинг ҳақиқий ва поклиги, инсонпарварлиги ва бағрикенглиги одамзодни доимо яхшилик ва эзгуликка чорлаши ҳаёт синовларида ўзини оқлаган қадрият ва анъаналарни аждодлардан авлодларга етказишдаги буюк ўрни ва аҳамияти билан боғлиқ.

 

2-давра 14-босқич тингловчиси
Ибрагимов Муҳаммад
Наманган шаҳриИсмоил Махдумжомеъ масжиди имом хатиби

http://www.bukhari.uz/index.php/maqolalar-2/1602-quran 19.07.2017й

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1510

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1469

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1273

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1421

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad