Жаннатга кириш кафолати

{$article.title|escape:html}
542

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етимларни тарбия қилиш, парвариш этиш, кафилга олиш каби меҳр-мурувват борасида энг кўп тарғиб қилган ва улар ҳимоясининг ҳақи тўғрисида тарҳиб (огоҳлантириб) қилган ўзлари ҳам бу ахлоқи ҳамидага амал қилиб, етимлар ҳимоясида ўрнак бўлганликларини таърифлашга тил ожиз.

            Умму Саъийд бинти Муррадан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўз етимини ёки бегона  етимни кафолатига олган, агар Аллоҳга тақво қилса, мен билан жаннатда мана бундай бўлади” дедилар ва икки (кўрсатгич ва ўрта) бармоқларига ишора қилдилар” дедилар (Имом Бухорий ривояти).

            Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмонларнинг уйлари ичида энг яхшиси етимга яхшилик қиланадиган уйдир. Мусулмонларнинг уйлари ичида энг ёмони ундаги етимга ёмонлик қилинадиган уйдир”, дедилар. Сўнгра икки бармоқларига ишора қилиб: “Мен ва етимнинг кафили жаннатда мана бундаймиз” дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Абу Умома розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ азза ва жалла учун бир етимнинг бошини силаса, қўли нечта сочнинг устидан ўтса, шунча ҳасанот ёзилади. Ким ўз ҳузуридаги етим қизга ёки болага яхшилик қилса, мен ўша одам билан жаннатда мана бундай бўламан” деб икки бармоқларини яқинлаштирдилар (Имом Абу Дардо ривояти).

Аслида, гўдаклар бошини силаш, эркалаш, меҳр-мурувват кўрсатиш етимларни эъзозлашга қаратилган эътиборни асосийси бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларидан унинг ҳикматини англаш, тафаккур қилиш, ваъда қилинаётган савобдан умид этиш барчага баробар хайриятдир. 

Амр ибн Молик розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ота-онадан етим қолган қизчани у беҳожат бўлгунича тарбия қилса, унга албатта жаннат вожиб бўлади” дедилар  (Имом Бухорий ривояти).

            Ибн Умар розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ учун уйларнинг энг яхшиси унда иззат-икром қилинадиган етим бор уйдир”, деганлар (Имом Байҳақий, Имом Табароний ривоятлари).

Мулоҳаза қилсангиз, бошдаги сочининг саноғи минг-минглабни ташкил қилар экан, бир бора қалб қўри билан меҳр кўрсатиб, етимлар бошини силаганга ўша соч толаси баробарида ажр-мукофот ваъда қилиняпти. Бу албатта етимнинг бошини силаганга, аммо унинг бошини силашлик билан бир қаторда унга таълим-тарбия, озиқ-овқат, кийим-бош, айни пайтда, бошпана берган, гавҳар умрини унинг камолга етишига сарф қилган саҳоватпеша инсонлар ажри-мукофотини ҳисобига етиб бўлмаса керак. Хусусан, етимпарвар хонадон учун эзгупарварликка берилган баҳони Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларидан ўқиб кўрганингиздан кейин ўша хонадонга муҳаббатингиз, ҳурматингиз ошмай қолмайди. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёдаги энг яхши хонадон етими бор хонадан деб таъриф бердилар. 

            Бинобарин, ҳар бир хонадон ўз хузурида ёки ташқарида бўлсин, эзгулик ва инсонпарварлик манфаатини жамиятнинг шу қатламига қаратса, қанчалар мукофотга эга бўлиши ҳадиси шарифдан кўриниб турибди. Унинг хонадони хайрли хонадонга айланиши, ўзи эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан жаннатда икки бармоқ каби яқин бўлиши унинг жаннати эканлигининг хушхабари эмасми? Ахир дунёда яхши амалларни қилиб, жаннатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ёнма-ён бўлишдан кўра яхшироқ нима бор дунёда?! Бунданда зиёдароқ яхшилик қилиш мумкинми?  Айни шу ваъдага эътиборан етимга кафил бўлган инсон имон-ибодатлари билан биргаликда жаннати эканлигининг ваъдаси бериляпти. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиёмат куни албатта жаннат эшиги олдида туриб, ўз умматларини чорлашлари ва унинг юқори мартаба, даражаларига сазоворликлари сир эмас, балки ҳақиқатдир.

 

Абдулҳай ТУРСУНОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Наманган вилоят вакили

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1508

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1468

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1268

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1421

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad