Жуда хурсанд бўлдик

{$article.title|escape:html}
159

Куни кеча маҳалламизда жойлашган “Абу Юсуф” жоме масжидига аср намозини адо этиш мақсадида чиқдим. Масжидга кераверишда масжид деворларидаги баннерларга кўзим тушди. Баннерлар жуда ҳам чиройли шаклда тайёрлангани боис, ҳар қандай одам ундаги ёзувларни ўқишга қизиқарди. Мен ҳам қизиқувчанлигим сабаб баннердаги ёзувларни ўқишга киришдим. 4/2 метр ҳажмдаги бу баннерда муҳтарам Юртбошимизнинг мамлакатимизда жиноятни олдини олиш мақсадида белгалиб берган “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак” деб номланган шиорлари ёзиб қўйилган экан. Уни кўриб жуда ҳам хурсанд бўлдим. Чунки, ўз фуқароларининг хавфсизлигини туну кун ўйлаб, уларни доимо хушёрлик ва огоҳлик даъват этаётган давлатимиз раҳбарининг бу сўзлари чинакамига бизларни хушнуд этди. Унинг ёнида жойлашган 4/2 ҳажмдаги яна бир баннерда эса, ҳозирга кунда жуда ҳам долзарб бўлиб бораётган “Оила мустаҳкамлагини таъминлаш” ҳамда “Фарзанд тарбияси”га оид баннерлар ҳам намозхонлар эътиборини жалб қилди.

         Аср намозини ўқиб бўлганимиздан кейин масжид имом-хатиби намозхонларни баннернинг олдига чақириб, ундаги ёзувларни батафсил ёритиб, ҳикматли сўзларни бирма-бир тушунтириб берди. Масжид имоми йиғилганларнинг ҳар бирига шу баннерлар асосида тайёрланган ҳамда ўқиш учун қулай бўлган буклетлар ҳам тарқатди.  Шунингдек, вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай домла Турсунов хуфтон намозига ташриф буюриб, тайёрланган буклетлардаги ҳикматли сўзларни батафсил, таъсирли қилиб мавъиза қилиб бердилар. Намозхонлар қатори мен ҳам бу ҳикматлардан жуда катта фойда олдим.

         Юртбошимиз бошчиликларида олиб борилаётган барча хайрли ишларни Яратган Роббимиз қабул қилиб, уларга куч-қувватлар ато этсин.

         Барчаларимизни бу даъватларга лаббай деб, амал қилишимизни насиб қилсин.

 

         Олимжон БАХРИДДИНОВ

Техника фанлари номзоди

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1202

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1154

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1019

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1154

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad