Ақидапарастлар ғоясидан сақланайлик

{$article.title|escape:html}
383

Истиқлолнинг дастлабки йилларидан мамлакатимизда оила манфаатларини ҳимоялашни ҳуқуқий, маънавий, аҳлоқий асосларини умум инсоний ва миллий қадриятлар уйғунлигида янада бойитиш ҳамда чуқур билимли, касб малакаси шаклланган, маънавий ва жисмоний соғлом авлодни вояга етказиш борасида кенг қамровли эзгу ишлар амалга оширилмоқда.

         Тинчлик инсонпарвар ва бағрикенг халқимизнинг тили ва динидан мустаҳкам жой олиб энг олий қадрият деб қаралиб келмоқда.

         Обод турмушни акс эттирувчи муқаддас қадриятларимиз, миллий урф-одат ва расм-русумларимиз, анъаналаримиз, динимиз бевосита хотиржамлик силсиласига узвий боғлиқдир.

         Лекин бу олий неъматни сақлашда инсон фарзандидан қатор бурч ва вазифалар талаб этилади. Доимо огоҳлик ва хушёрлик, содир бўлаётган ҳодисаларга зийрак кўз ва теран нигоҳ билан назар ташлаш лозим. Маънавий таҳдидларнинг моҳият мазмунини англаб етиш, уларнинг зарарларини ота-оналар, оила аъзолари тушунчаларида шакллантириш ижтимоий барқарорлик ва юрт осойишталигини таъминлашнинг бирламчи шарти деб ҳисоблашимиз даркор.

         Турли қарама-қаршилик ва зиддиятларни келтириб чиқарувчи ҳамда ўз мақсадларига эришишда ҳеч бир қабиҳликдан қайтмайдиган гуруҳлар борлиги ҳар биримизни огоҳликка ундайди.

         Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм каби вайронкор кучларнинг мақсади бунёдкор ғояларни тан олмаслик одамлар онгини заҳарлашдан бошқа нарса эмас. Динни ниқоб қилиб олганлар асосан ақл идроки саёз, тафаккури комил бўлмаган шахсларни, хусусан, ҳаёт тажрибаси кам бўлган ёшларни йўлдан оздиришга уринишади.

         Баъзи тенгдошларимиз интернет орқали тарқалаётган ақидапараст шахсларнинг маърузаларни диск ёки қўл телефони хотирасида сақлаб, тинглаб юришлари яхши эмас. Шунинг учун ота-оналар фарзандларини бузғинчи ва зарарли таҳдидларидан асрашлари зарур.

         Зеро муқаддас ислом дини тинчликни тарғиб қилиб шайтоний йўлларга эргашмаслик лозимлигини уқтиради. Аллоҳ таоло: "Эй иймон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтонни изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир", дейди (Бақара, 208).

         Шундай экан, ҳамиша хушёр ва огоҳ бўлайлик.

 

Бобурмирзо ДАДАБОЕВ

 “Ҳидоя”ўрта махсус ислом

билим юрти талабаси

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1743

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1692

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1483

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1625

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad