ҲАР БИРИМИЗНИНГ БУРЧИМИЗ

617

Терроризм балоси жаҳон ҳамжамиятини жуда катта ташвишга солаётганмуаммолардан бири. Террорчининг дини, ирқи, миллати бўлмайди. Унинг таърифида бир қарорга келинмаган бўлса-да, террорни “ўз мақсадига эришиш йўлида бошқаларнинг жони, моли, обрўсига куч ва қурол ишлатиш йўли билан зарар етказиш” деб аташ мумкин.

Ислом динида бу каби жаҳолат жуда қаттиқ қораланади. Туррор оқибатида бегуноҳ одамларнинг ҳалок бўлиши, мол-мулклари зое кетиши, халқлар орасидаги муносабатларга путур етиши, дунёда ҳавф-хатарнинг ортиши, инсониятга кўпгина зарарли ҳалокатлар юзага келади. Ислом дини эса инсоният бахт-саодатини таъминлашга жорий қиоинган бўлиб, инсоннинг ҳаёти, ақли, дини, наслини ва молу-мулкини муҳофаза қилиш мақсад қилиб қўйилган.

Мамлакатимизда диний таълим олиш, ибодат қилиш кби амалларни фуқароларимиз эмин-эркин амалга ошириш имкониятидан баҳраманд бўлмоқдалар. Яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, ёт қараш ва ёт иллатлардан ҳимояланиш учун ҳар киши аввало дунёвий билимларини, ҳуқуқларини ва амалдаги қонунларни ўрганишга одатланиши керак. Юқорида тилга олинган терроризм балосидан ўзимизни асрашимиз ҳар биримизнинг бурчимиздир

Акбарали юсуфжанов,

Учқўрғон туманидаги “Эшондедахон”

масжиди имом-хатиби 

Tags: ҲАР, БУРЧИМИЗ, БИРИМИЗНИНГ