Баннерга муносабат

{$article.title|escape:html}
154

Ҳаммамизга маълумки, мамлакатимизда жиноятчиликка қарши кескин кураш бошланди. Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан хафтанинг ҳар чоршанбаси ёнғин профилактикаси, ҳар пайшанба куни эса ҳуқуқбузарлик профилактикаси куни деб эълон қилинди. Иш, тадбир, ҳаракат шунга яраша давом этмоқда. Буни вилоятимизнинг ҳар бир жоме масжидига кирган фуқаро яхши англамоқда. Бу жойларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили Абдулҳай домла Турсуновнинг шахсан муаллифлигида тайёрланган баннерлар тўпламига кўзингиз тушиши мумкин. Бу баннерлар муҳтарам Президентимизнинг “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак” деган мурожаатлари асосида тайёрланган.
Баннерларга маҳаллада, оилада жиноятчиликка қарши курашиш, мустаҳкам оила асоси бўлган аҳилликни кенгайтириш, ривожлантириш учун улуғлар ўгитлари, ҳикматлар сингдирилганки, бу ҳар бир фуқаро қалбидан чуқур жой олиши табиий.
Айниқса “Яхёхон тўра” жоме масжидига ҳуфтон намозида Абдулҳай домла Турсуновнинг ўзлари келиб ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича берган халқона тавсиялари, насихатлари намозхонлар диққат-эътиборини ўзига тортди. Очиқ айтиш керакки, вакиллик томонидан тайёрланган баннерларни кўрганлар ва Абдулҳай домланинг эл олдидаги чиқишларини эшитганлар худудларда содир этилган жиноятлардан таассуфлик, қайнона-келин, эр-хотин муаммоларини олдини олиш, тўй-хашамларда исрофгарчиликка йўл қўймаслик, бунда ҳар бир уй бекаси оила бошлиғи билан ҳамкор, ҳамфикр, ҳамқадам бўлиши туйғуларини қалбан хис этадилар.


Жўрабой Нишонбоев,
Наманган шаҳар, Тўрақўрғон кўчасида
яшовчи меҳнат фахрийси.

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1202

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1154

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1019

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1154

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad