Диний экстремизм-жиддий таҳдид

{$article.title|escape:html}
382

Йигирма биринчи асрда кишилик жамияти тараққиётининг жуда кўп эшиклари очилди. Шу билан бирга турли мафкуравий курашлар, ахборот оқимининг суръати ва кўлами ошди, хар хил ёвуз кучлар, айниқса,  миллат ва жамиятни бўлиб ташлашга, давлат тўнтариши қилишга қаратилган янгича тус, шаклу шамойил олиб, кучайиб бораётгани сир эмас. Халқаро террорчилик  ҳаракати  жаҳон ҳамжамиятининг  диққат эътиборидаги муҳим масалалардан биридир. Зеро, бу иллатга барҳам берилмас экан, тинчлик ва барқарорликка путур етаверади. Муқаддас динимизда зўравонлик, босим ўтказишнинг  ҳар қандай кўриниши таъқиқланади, халқлар ўртасида эзгулик, бағрикенглик ва тинчликни мустаҳкамлашга чақирилади. Қуръони каримда Аллоҳ таоло бандаларига: “Эй, имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир” (Бақара, 208), дея марҳамат этади.

Бандаларнинг бир-бирига босим ўтказишлари, зулм зўравонлик кўрсатиши, ер юзида  бузғунчилик қилишлари ҳам динимизда қаттиқ таъқиқланади. Афсуски, ҳозирги кунда Аллоҳ таолонинг ўз бандаларини фақат тинчлик, осойишталик ўрнатишга, бағоят эзгу ва хайрли ишлар қилишга ундовчи бундай даъватларни  унутган қабиҳ ниятли ёвуз кимсалар кўпайиб кетди.

Афсусланадиган жиҳати шундаки, бундай шахслар ўзларини бузғунчиликларини ислом дини таълимоти билан хаспўшлашга интилмоқдалар. Айни дамда бундай ҳатти –ҳарактлар ҳақ дин-исломга нисбатан нохолис фикрлар ва қарашлар уйғотади. Ҳеч кимга сир эмаски, кейинги йилларда “Ҳизб ут-таҳрир”, “Акромийлар”, “Нурчилар”, “Ўзбекистон ислом ҳаракати”, “Тавба”, “Шоҳидийлар” ва улар сингари диний  экстремистик, ислом динини ислоҳ қилишга йўналтирилган оқим ҳамда ҳаракатлар Ўзбекистонимизда ҳам  фаолият олиб борган. Қоқиниш ҳисси ила таъкидлаш жоизки, уларнинг айримлари имони бақувват, эътиқоди мустаҳкам инсонларниг қаршилиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан  амалга оширилган ишлар натижасида тугатилган.

Терроризм балоси билан мустақиллигимизга хавф солишга, юртимиздаги барқарор тинчлик, халқимиз хотиржамлигига путур етказишга уринаётган қабиҳ ниятли кимсалар ўз диққат эътиборларини ёшларимизга қаратганликлари сир эмас. Зеро, ҳали онги шаклланиб улгурмаган ғўр ёшларга таъсир ўтказиш осон. Шундай экан, ҳозирги кунда олдимизда турган энг асосий вазифалардан бири – муқаддас динимизнинг соф таълимоти ўсиб келаётган ёш авлодга етказиш, динимиз терроризм, экстремизм каби бузғунчиликка мутлақо қарши эканлиги барчага бирдек англатишдир. Тинчлик, эзгулик дини бўлган ислом дини ҳаётбахш амр ва насиҳатлардан иборатдир.  Ислом  дини ниқоби остида ҳаракат қилаётган турли бузғунчилик оқимлар даъволари мазмунан ва моҳиятан муқаддас динимиз таълимотига мутлақо зиддир. Халифалик давлатини тузиш даъвоси билан чиқиб, бу йўлда бегуноҳ инсонлар қонини тўкаётган, юртимиз тинчлигига, халқимиз  хотиржамлигига раҳна солишга уринаётган террорчи, бузғунчи оқимлар аввал ҳам ўз ғаразли мақсадларини амалга оширишга бир неча бор уриниб келдилар. Аммо, Аллоҳ таолонинг  ғазабига, соғлом фикрли  инсонларнинг қаҳрига, нафратига учраб, йўқликка  юз тутдилар. Мусаффо, бағрикенг ва инсонпарвар ислом динимизнинг фақат  эзгуликлардан иборат, инсонларни яхши амаллар қилишга чорловчи, хаётбахш амр ва насиҳатларни қалбларимизга мустаҳкам жо этиб,  саъй-харакатлар қилсак, оқил ва одил Юртбошимизнинг даъватларига “лаббай” деб жавоб берсак, фаолияти алдов ва ёлғондан, зулм ва қопорувчиликдан иборат қабиҳ ниятли террорчилар ўзларининг ёвуз мақсадларига асло эришолмайдилар.

Абдуфаттоҳ МУСАХОНОВ,

Уйчи тумани “Девонабобо” жоме масжиди масжиди имом-ноиби.

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1421

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1397

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1199

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1352

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad