ФАОЛ БЎЛИШ ЯХШИДА

{$article.title|escape:html}
334

Ўзбекистонимизда муҳтарам Юртбошимиз бошчиликларида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, миллатимиз ва динимизга ёт ғояларга қарши курашиш юзасидан кенг кўламли ва изчил ишлар олиб борилмоқда. Улар барча ҳудудлар каби вилоятимиз ва туманимизда ҳам ўз аксини топмоқда. Жумладан, биз қавми бўлган Янгиқўрғон туманидаги “Бешбулоқ” жоме масжидида ҳам. Масжидда “Менинг маҳалламда жиноят содир этилмаслиги керак” шиори остида учта катта стенд тайёрланди. Уларда барча, хусусан, ёшларга жиноят йўлидан юрмаслик, ёт таъсирларга берилмаслик юзасидан маслаҳат ва тавсиялар берилган. Ота-она, устозларга ҳурмат ва иззат-икром билан ёндошиш, атрофдагилар билан беҳуда баҳс-жанжалларга берилмаслик, бўш вақтини ўзини маънавий-маърифий бойитишга сарфлашга даъватлар ўрин олган. Низоли, нотинч оилалар жамиятимизга нуқс эканлиги, уларни муроса-мадора йўлига тортиш лозимлиги таъкидланган. Ўз жонига қасд қилиш икки дунёда ҳам кечирилмас гуноҳ эканлиги ўқтирилган. Мазкур даъватлар масжид раҳбарияти томонидан тайёрланган ва қавм орасида тарқатилган буклетларда ҳам ўз аксини топди. Шунингдек, имом-хатибларимиз маҳаллалар, таълим масканларига ҳам чиқиб, жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик миллатга ярашмайдиган, муқаддас динимизда қораланган ҳолатлар эканлигини содда ва тушунарли тилда тушунтириб бермоқдалар. Қолаверса, “Бешбулоқ” жоме масжиди чиройли таъмирдан чиқарилганлиги, қўшимча иншоотлар қурилгани, намозхонларга қулайлик яратилаётгани қавмни мамнун этмоқда. Улар ибодатларида бугунги тинч-осойишта замонамиз учун шукроналик билдириб, дуойи-хайрлар қилмоқда.

Аҳмаджон ВАЛИЕВ,

Янгиқўрғон тумани “Бешбулоқ” МФЙ фуқароси

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1508

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1468

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1268

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1421

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad