Гиёҳвандлик умр заволи

{$article.title|escape:html}
1101

Атрофимизни ўраб турган бутун борлиққа тафаккур билан назар ташласак яратганни чексиз қудрат соҳиби эканлигини янада теранроқ англаймиз. Инсон ўзига ибрат кўзи билан боқсин. Яратганимиз инсониятни энг, энг, энг чиройли суратда яратди. Бошқа махлуқотлардан устун қилди. Энг улуғ неъматлар баробарида тафаккурни берди. Бошқа сайёралар олдида зарраниям зарраси бўлиб қоладиган ер сайёрасида яшаётган ҳазрати инсонни ақлини чегараси бутун борлиқни қамраб олишлиги Аллоҳ томонидан унга берилган чексиз неъмат эканлигини ифодасидир. Инсонга берилган шундай буюк неъматлари эвазига парвардигор “Менга ибодат қил” деди. Ибодат қилиш деганда фақат намоз ўқишни ёки рўза тутишни назарда тутилмайди. Меҳр кўрсатиш ибодат, қийналганга ёрдам бериш ибодат, инсонга берилган умр, ақл, жуфти ҳалол неъматига хиёнат қилмаслик ибодат, яхшиликка чақириш ибодат, ёмонликдан қайтариш ибодат...    

      Маълумки, ўтган ХХ мелодий асрнинг иккинчи ярмидан то биз яшаётган ҳозирги кунимизга қадар бутун Ер юзи бўйлаб гиёҳвандлик балоси асримиз вабоси сифатида тез суръатлар билан кенг миқёсда тарқалиб бормоқда. Бу разолат манбаи бўлмиш гиёҳлар дунёдаги дорилфунун талабаларидан тортиб, бошланғич ва ўрта таълим олаётган ёшларгача, эркагу-аёллар ўртасида баробар илдиз отаётганлиги ақл-идрокли кишиларни бефарқ қолдирмаслиги керак. Маълумки, ёшларимиз хозиримизнинг ярми бўлса, келажагимизнинг бутун бир яҳлит кишиларидир. Гиёҳвандликнинг тарқалиши катталарга нисбатан ёшлар орасида тарқалиши хатарлироқ. Зеро ёшлар келажакдаги раҳбар, олим, мутафаккир, сиёсатчи, иқтисодчи ва ҳоказолардир. Ўз навбатида гиёҳвандликнинг оилага етказадиган зарарлари талайгина. Зеро, оила жамиятнинг асосий ҳужайрасидир. Оила соғлом бўлса, жамият ҳам соғлом, агар у касалланса, жамиятнинг пойдевори дарз кетади. Заҳри қотилни оркасидан оилалар барбод бўлмоқда, болалар тирик етимга айланоқда. Гиёҳванд шахс бу иллатга ўрганиб колиш оқибатида унга пул топишни хам хар акатида бўлади. Пул топиш йўлида хар қандай қабиҳликдан ҳам тап тортмайди.  Сўнгги ҳисоб китобларга кўра битта гиёҳвандни даволаш учун йилига 8 - 12 минг АКШ долларида пул сарфланар экан.

Илоҳий дастуримиз бўлмиш Қуръони Каримда Аллоҳ таъоло пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломни бутун башариятга элчи қилиб юборилишликларини қатор сабабларидан бири тоза-пок нарсаларни ҳалол эканлигини ва нопок нарсаларни харом эканлигини билдиришдан иборат бўлган. Илоҳий кўрсатмаларга асосланиб пайғамбаримиз “Ҳар қандай ақлни кетказувчи нарса харом” дедилар. (Имом Муслим ривояти)

Парвардигоримиз инсонларнинг ўз жонига қасд қилмасликка, шунингдек, ўзгаларнинг ҳам қонларини ноҳақ тўкмасликка буюради. Гиёхванд эса, охири ўлимга олиб келадиган нарсаларни истеъмол қилиш билан ўз жонига ўзи қасд қилган бўлади. Пайғамбаримиздан ривоят қилинган ҳадиси шарифда “Ислом динида ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам зарар келтириш йўқ” дейдилар. (Имом Аҳмад ва имом Можжа ривояти)

Гиёҳвандликка сарф этиладиган харажатлар эса шахсга ҳам, жамиятга ҳам иқтисодий зарар келтириши билан бирга исрофгарчиликка ҳам киради. Исрофгарчилик эса Қуръон ва ҳадис ҳукми билан харом қилинган ва исрофгарларни “шайтонларнинг биродарлари” дейилган.

Молу-бойликни беҳуда ва бефойда сарф этиш шариатда харом саналгандан кейин гиёҳванд моддалардек кони зарар нарсаларга сарф этишлик нега харом бўлмасин?!

Гиёҳвандлик умр кушандаси. Хозирда маълумотларга қараганда дунё бўйича 200 миллион атрофида одам гиёхвандлик балосига мубтало бўлган. Дунёда туғилаётган гўдакларнинг 10% и ногирон, майиб мажруҳ туғилмокда. Демак  бу кора ажал инсониятни келажагига ҳам катта хавф туғдирмоқда. Хар куни 5 мингдан зиёд гўдак шу касаллик билан хаётдан кўз юммокда. Йилига 15 миллиондан ортик бола ё отаси ё онаси ёки икковидан хам жудо бўлмоқда.

Гиёхвандликни энг ёмон келтириб чикарадиган хавфи бу ОИТС яъни СПИД касаллигидир. Бунинг оқибати эса ўлим билан якунланиши ҳеч кимга сир эмас. Гиёҳвандликнинг салбий оқибати фақат шахсга ёки жамиятга эмас, балки бориб-бориб бутун мамлакатнинг соғломлиги ва барқарорлигига путур етказиши, сиёсий тузум ва қонунчиликни издан чиқишига ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Инсоннинг умри бебаҳолиги билан биргаликда қадрига етишлик лозим бўлган улкан ғанимат. Умр деб аталган қадри бебаҳо неъмат маълум сония, минут,  соат, кун, ой, йиллардан иборат. Маблағни эртага ишлайди деб жамлаб қўйиш мумкин. Лекин умр шундай маблағки уни эрталикка жамлаб бўлмайди.

Жаноб пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳадисларидан бирида: “Эй умматларим, агар сизлар бир-бирларингизни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариб туришликни тарк этсаларингиз, бошингизга шундай бир бало ва офат келадики, у яхши ва ёмонга баробар фожеа бўлади”, - деб огоҳлантирганлар.

Асримиз фожеасига айланиб бораётган гиёҳвандлик офатидан халқимиз ва келажак авлодни халос этиш, уларни моддий-маънавий баркамоллик сари йўналтиришдек хайрли ишларда барчамизга Аллоҳ мададкор бўлсин.

 ЎМИнинг Янгиқўрғон тумани вакили

 “Бушбулоқ масжиди” имом хатиби  Р.Отаматов

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1743

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1692

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1482

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1624

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad