“МЕҲРИБОНЛИК” НИҚОБИДАГИ ХАВФ

{$article.title|escape:html}
471

Миссионерлик ҳаракатлари халқ ва миллат маънавияти ва эътиқодидаги энг катта салбий таъсир кўрсатаётган таҳдидлардан биридир. Унинг қўллайдиган усуллари жуда кўп ва хилма-хил. Насронийларни эътиқоди бўйича “Библия” юнонча сўз бўлиб, китоблар маъносини англатади. Батафсил айтганда, қадимги аҳд (Таврот ва Забур)ни ва янги аҳд (Инжил)ни ўз ичига оладиган китоблар йиғиндиси. Инжил эса Исо алайҳиссаломнинг дунёга келиши ва яшаш ҳамда таълимоти тўғрисидаги хабар ҳисобланади.

Мустақил давлатлар юзага келганида мусулмон давлатлар дуч келган энг катта хатар халқаро миссионерлик ташкилотларининг ёпирилиб келишлари ва кенг миқёсда иш бошлашлари бўлади.

Насронийларнинг ҳатто ўзлари ҳам инкор қиладиган кўплаб турли секталари мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида юртимизга хорижий тиллар ва компъютер ўргатиш, малакали мутаҳассислар тайёрлаб бериш ҳамда ҳар хил йўналишларда хайрия ишлари билан шуғулланувчи нодавлат ташкилотлар қиёфасида кириб келишди. Кейинги ўқув жараёнларида бу “ўқитувчи”ларнинг асосан миссионерлардан иборат эканлиги маълум бўлди.

Миссионерлар одатда, айрим жисмоний ногиронлик оқибатида руҳий ҳолатга тушиб қолган ва ҳаётдан бироз моддий қийинчиликларга учраган шахсларга моддий ёрдам кўрсатиб, тиббий ёрдамлар ташкил этадилар, кўнгилларин ҳар томонлама олишга интиладилар. Мухтасар айтганда, юқоридаги сингари йўллар билан ўзлари ҳақида ижобий фикр уйғотишади. Баъзи юртдошларимизнинг исломий илмлардан яхши хабардор эмасликларидан ҳам жуда унумли фойдаланадилар.

Ҳозирги даврда Қуръони каримнинг мўъжизалари олдида лол қолиб, исломни қабул қилаётган қанчадан-қанча олимларни мисол келтиришимиз мумкин. Аммо ундан юз ўгириб, бошқа динга ўтиб кетаётганлар ҳам кам эмас. Булар асосан ёшлар ва талабалар ҳамда миссионерларнинг сохта меҳрибончиликларига алданган кимсалардир.

Миссионерлик бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилишдир. Прозелитизм эса бу тўғридан тўғри бирор бир динга ишонган фуқороларни ўз динидан воз кечишга ва ўзга динни қабул қилишга мажбур қилиш демак.

Миссионерлик сўзи лотин тилидаги “миссо” феълидан олинган бўлиб, “юбориш, вазифа бериш, топшириш”; миссионер эса вазифани “бажарувчи” деган маънони англатади.

Миссионерлик ҳаракатлари миллоддан олдинги III-асрдан буддавийлик доирасида бўлган. Дунёдаги умумий миссионерликнинг 3 дан 2 қисмини хиристиан миссионерлик ташкил қилади. Хусусан, протестантлик замонавий миссионерликнинг асосий ҳомийси бўлиб қолмоқда. Уларнинг ҳаракатлари кўплаб давлатларда буддавийликка эътиқод қилиб келган айрим мамлакатлар аҳолисининг катта қисми ёки аксарияти христианликка ўтишида катта зафарлар келтирган.

Дунё халқларининг инжиллаштириш учун 2025-йилгача христианлик эришиши лозим бўлган режалар ишлаб чиқилган. Масалан: ҳар 3000 кишига 1 миссионер тўғри келган бўлса, бу кўрсаткич ҳар 1000 кишига битта миссионерни ташкил қилиши керак бўлган. Бундан ташқари, “Инжил”ни деярли барча тилларга таржима қилиш, черковлар ташкиллаш, ер юзи аҳолисининг “Инжил” билан таништирилишини 73% дан 100%га етказиш, дунёдаги черковлар сонини 7000 га етказиш мақсад қилинган.

Ҳозирги кунда фаол миссионерлар 7-кун адвентисларидир. Миссионерликда ёшларга, талабаларга асосий объект сифатида қаралади. Бугун дунёда университет ва коллежларда 37 миллион талаба таҳсил олади. Ёш авлод онгини эгаллаш, уни назорат қилишни кўзлаб иш юритаётганлиги ўша ёшлар 20 йилдан сўнг кўплаб йирик мансабларни эгаллашади, қабилидаги ғоя асосидадир. Кўпгина экстремистик ва террористик ҳаракатларнинг иштирокчилари ёшлар эканлиги улар мақсадига усталик билан етаётганидан далолатдир. Юқоридаги мақсадига етиш учун улар болалар ёзги оромгоҳлари ташкил қилиш, дам олиш жойларига саёҳат уюштириш, черков ҳудудида бепул кундузги дам олишларга шароит яратиш, муҳтож оила фарзандларига лагерларга бепул йўлланма бериш, совғалар, ўйинчоқлар тарқатиш, муайян тайёргарликдан ўтган болаларни масиҳийликка даъват қилувчи турли адабиётларни тарқатишда фаол фойдаланишлари йўлга қўйилган. Тиббиётдан фойдаланиш ҳам улар учун самарали усул бўлиб, қишлоқма-қишлоқ, шаҳарма-шаҳар юриб, анчагина ноёб ҳисобланган, юқори қадрланган табиблик билан шуғулланишади. Инсонларни даволаш билан бир қаторда динни тарғиб қилиб, уларнинг кўпчилигини христианликни қабул қилишига эришишади.

7-кун адвентислар жамоасининг дунёнинг турли бурчакларида 200 дан ортиқ бепул шифохоналари борлиги уларнинг бу ишда қанчалик фаол эканликларини билдиради.

Миссионерларнинг тиббиёт соҳасини танлашларига сабаби қуйидагича:

-якка ҳолда суҳбат ўтказиш имконияти мавжудлиги;

-ташқи кузатув ва назоратдан холи бўлишлиги;

-бемор (ўлжа)ни узоқ вақт табибнинг назорати ва таъсир дорасида бўлиши. Бундан бемор ширин ва юпатувчи сўзга, оддий инсоний қўллаб-қувватлашга мойиллиги эътиборга олинган.

Бундан ташқари, хайрия қилиш ёрдамида миссионерлар ўз фаолиятларини қуйидаги объектларда ривожлантирадилар: кўзи ожизлар жамияти, меҳрибонлик уйлари, қариялар уйи, ёрдамга муҳтож оилалар.

Зилзила, тошқин, очарчилик каби турли офатларнинг содир бўлиши миссионерлар учун айни муддао ҳисобланади. Ўша жойга биринчи бўлиб етиб борадилар ва ўзларини беғараз ёрдам кўрсатаётгандек қилиб кўрсатиб, аста-секин асл мақсадларини намойиш этадилар. Аслида миссионерлар ҳеч кимга, ҳеч қачон беғараз ёрдам кўрсатмаганликларини унутмаслик лозим.

Миссионерлар ўз фикрларини ифодалаш учун тарихий шахслар, пайғамбарлар, авлиёлар номларидан фойдаланишади.

Мусулмонларга “Иегова” Оллоҳнинг 99 исмидан бири, деган фикрни синдиришга интилишади. Чунки Қуръоннинг муқаддаслигини инкор этиш “Иегова”чилар тарғибот йўлининг таркибий қисми ҳисобланади. Шу билан бирга улар “Ислом таназзулга юз тутмоқда ва насронийлик барча миллатлар орасига кириб бормоқда”, мазмунидаги қарашларни ҳам тарғиб қилиб, динлараро муносабатларни бузишга уринадилар.

Уларнинг асл мақсади динга киритиш эмас, мусулмонларни диндан чиқариш ва динлар ўртасида парокандаликни юзага келтиришдир. Бунга далиллар кўп. Улар ахлоқни яхшилаш билан сира шуғулланишмайди. Аксинча, ҳулқни бузадиган ишларни кенг тарғиб этадилар. Ҳар хил кўнгилочар ўйинлар, дискотекалар ташкил қилишади. Ресторанлар очиб, тунги кўнгилҳушликлар уюштирадилар. Бу ишлардан кўзланган мақсад фақат, фақат сиёсийдир. Миссионерликнинг мақсадлари хавфли ва ташвишли эканлигини унутмайлик. Оқибати бевосита мамлакат хавфсизлигига дахлдор мазкур ҳаракат ҳеч биримизни ўз сафига қўшолмасин. Доимо огоҳ ва сергак бўлайлик.

Муҳаммаджон Нуритдинов,

Наманган шаҳридаги “Шодибек” жоме масжиди имом-хатиби.

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1743

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1692

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1482

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1624

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad