Огоҳлик ҳамиша зарур

{$article.title|escape:html}
194

Муҳтарам биринчи Президентимизнинг “Халқларимизнинг табиатига мутлақо ёт бўлган сиёсий, диний экстремизм, ақидапарастлик ва бошқа ёвуз оқимларнинг минтақамизга кириб келиши ва тарқалиши тинчлик ва осойишталикка, фарзандларимизнинг келажагига катта хавф туғдиришини одамлар онгига чуқур сингдириб бориш керак” деган пурмаъно гаплари бизни ҳамиша огоҳлик ва ҳушёрликка даъват этади.

Ислом оламида муқаддас динга нисбатан фундаменталистик қарашларнинг шаклланиши охир-оқибат динни ниқоб қилиб олган турли оқимлар, тоифалар пайдо бўлишига олиб келмоқда. Бугун бутун дунёни хавфга солиб келаётган терроризм балоси ҳам айнан сиёсий-диний фундаментализмнинг бузғунчи ғоялари остида юзага чиқаётгани ҳам фикримизни тасдиқлайди. Диний экстремизм диний талаблар ва динни ниқоб қилиб олган фаолият бўлиб, унинг асл мақсади мавжуд давлат тузумини зўравонлик билан ағдариш ёки ҳокимиятни зўрлик билан эгаллашга, давлатнинг суверенлиги ва ҳудудий яхлитлигини бузишга ҳамда шу асосда халқлар орасида динлараро низолар ва душманлик уйғотишга интилувчи кескин ҳаракатдир. Энг ачинарлиси, экстремизм диний қадриятлар ва ақидавий аҳкомлар тизимини инкор этиб, уларга зид бўлган ғоялар ва амалларни агрессив тарзда тарғиб қилишни қурол қилиб олган. Ҳозирги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида диний экстремизм ва терроризм ҳақиқий муаммога айланди.

Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, осойишталикни кўз қорачиғидек асраш, халқ ва юрт равнақи йўлида ҳам бизлар ана шундай ёт оқимларнинг зараридан, уларнинг таъсиридан хабардор бўлиб, халқимиз, айниқса, ёшларимизни бу бало-қазолардан асрашимиз керак.

Бунинг учун ҳар биримиз кенг кўламда тушунтириш ишларини олиб борсак, мақсадга мувофиқ бўларди.

 

Ҳошимжон ҚОРАБОЕВ,

Косонсой тумани “Исломобод” жоме масжиди имом-хатиби

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1202

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1154

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1019

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1154

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad