САРОБГА АЙЛАНГАН ОРЗУЛАР

{$article.title|escape:html}
641

Ҳеч биримизга сир эмаски, давлатимиз рахбаряти томонидан олиб борилаётганкенг кўламдаги изчил сиёсатнинг мона-мазмуни кучли фуқаролик жамиятини қуришдир. Бу эзгу йўлда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлардан кўзланган мақсад фуқароларнинг хақ-ҳуқуқларини химоя қилиш ва ижтимоий аҳволини яхшилашга қаратилган.

Юртимизда жуда кўп шат-шароитлар яратилиб берилган бўлсада, ўз касб-ҳунарларини ташлаб, ўзга юртларга “Бахтини” излаб кетаётган айрим кишиларимизгаачинасан киши.

Айтилишича, инсонни бахти тўрт нарсадан иборат экан:

  1. Ҳовлида: яхши қўшниларга эга бўлган.
  2. Уловда: корига ярайдиган.
  3. Аёлда: ишларида кўмакчи бўладиган. Эри йўқлигида муҳофазасини қиладиган.
  4. Ризқини Ватанида бўлишлиги.

Шу ўринда йтиш жоизки, ризқнинг Ватанида бўлишлиги жуда муҳим ва зарурдир. Зеро, оқил ва доно боболаримизўгитлари ҳам бежизга эмас: “Ҳар ерни қилма орзу, ҳар ерда бор тошу-тарозу”. Бу сўзлар асрлар оша сайқалланиб, ўз аҳамияттини йоқотмай келмоқда.

Камина шахсан ўзим гувоҳ бўлган бир воқеа ҳақида икки оғиз тўхталиб ўтишни лозим билдим. “Нурафшон” маҳалласидаги оиланинг суянчи, онасининг қувончи, отанинг ғурури бўлган тўнғич ўғил Орзуқул эжл қатори анча орзу-умидлар билан оилада ёрдам бўлар, ҳаётига захира бўлар, дея оқ фотиҳа олиб эрта бахор ишлаш учун Қозоғистонга сафарга отланди, машаққатлар билан етиб бориб атига бир ойгина ишлаб ортига қайтди. Иш жойи ва шароитлари қаниқарли бўлмади. Бироз шамоллагандек эди.

Аста секин дард зўрайгандан зўрайиб, уни тамом ила тўшакка миқлаб қўйди. Даволаш учун олиб келган маблағ ҳам, оиланинг жамланмаси ҳам сарфланди. Бемор ётар экан келган зиёратчиларга сўнги сўз ўрнида “пули ҳам қуриб кетсин, иши ҳам қуриб кетсин, пул топаман деб, ўзга юртларда хору зор бўлиб дард ортириб келдим. Тузалиб қолсам,  асло қайтиб борайман, яхши бўлсам бўлди. Ота онамни ҳам қийнаб юбордим. Шифокорлар ҳам давога илож тополмай жавоб бериб юборишди...”.  

У ҳар бир сўзини истироб ва алам билан гапирар эди. Ҳали чимилдиқ кўрмаган ёш норғул йигитнинг умри ҳазон бўлди. Не-не умидлар билан ўстирган эдилар. Кўкларга кўтариб, эркалаган қўллари билан бечора ота дилбанди устига тупроқ тортди. Ишлаб келса келин оламан деб йиққан сепларини бечора онаизор бағрига босиб дод солар, эшитган одам борки афсусланар эди.

Афсус билан тилга олинган бу манзарага ўхшаш воқеликлар юртимизнинг у ер, бу ерида  содир бўлиб тургани ҳек кимга сир эмас. Кўзларимизни қувончи, жондек азиз бўлган фарзандларимизни шу ниятда ўстирамизни? Албатта йўқ! “Тани бошқа дарт билмас”, деагнларидек, ўзга юртлик замондошлар, ўзга миллат фарзандига жони ачишармиди.

Ноқонуний миграция, одам савдосига қарши кураш бугунги кунда дорзарб ва оғриқли муаммолардан бири бўлиб келмоқда. Қонуний йўл билан шартнома асосида борилса, албатта иш берувчи масъулият билан ёндашади. Жавобгарликни ҳис қилади. Юқоридаги каби ноҳуш оқибатлар қуршовида ҳам қолмайди.

Шухратжон ИРОИЛОВ,

Учқўрғон тумандаги “Мухаммад Зариф”

масжиди имом-хатиби

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1642

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1606

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1402

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1547

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad