Шукроналикда хислат кўп

{$article.title|escape:html}
564

Инсоният ўзига берилган барча неъматларга доимо шукр қилиб, ҳаётда дуч келадиган ҳар қандай синовларга сабр қилиши ва Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор бўлиб яшаши лозим.  Ҳар қандай ҳолатда ҳам инсон деган шарафли номга мувоффиқ иш тутиш керак.

  Динимиз таълимотларида инсонни ўз жонига қасд қилиши қаттиқ қораланади. Ушбу ишни амалга оширган осий банда жаҳаннам ўти билан азобланиши таъкидланади. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади: “...Ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз! (барча ишларни)чиройли амалга оширингиз. Албатта Аллоҳ чиройли (иш)қилувчиларни яхши кўради”.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам ўз ҳадиси шарифларида шундай марҳамат қиладилар: “Ким тоғ тепасидан ташлаб, ўзини-ўзи ўлдирса, ўлгандан сўнг жаҳаннамда ҳам шу хил азобга гирифтор бўлади. Агар заҳар ичиб ўзини-ўзи ўлдирса, жаҳаннамда ҳам абадий шу азобга мубтало бўлади. Ким ўзини темир парчаси билан ўлдирса, ўша кимса темир парчаси қорнига суқилган холда жаҳаннам ўтида абадий қолади”. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)

Яна Имом Бухорий ҳазратлари ривоят қилишларича севикли Пайғамбаримиз айтадилар: “Аллоҳ таъоло ҳадиси Қудсийда мархамат қилади: бандам ўзини-ўзи ўлдириб, менинг унга берган умримга шукр қилмай шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий харом қилдим”.

Ушбу ҳадиси Қудсийнинг мазмунига кўра, ўзини-ўзи ўлдирган кимса жаннатдан абадий маҳрум бўлар экан.

Муқаддас динимиз кўрсатмаларида ўзини-ўзи ўлдирувчилар ҳақида махсус фатволар берилган. Айрим уламо ва фуқаҳоларимиз ўзини-ўзи ўлдирганларга жаноза намози ўқимаслик  тўғрисида фатво берганлар. Саййид Собиқнинг  “Фиқхус сунна” номли китобида жумладан, шундай дейилади: “Расулуллоҳ алайҳиссалом бу мудхиш ишдан умматларини қатъий қайтармоқ учун ўзини-ўзи ўлдирганларга жаноза ўқимадилар”.

 Аллоҳ таъоло омонат қилиб берган ҳаёт неъматини ва умримиз йилларини чиройли амаллар қилишга, савоб ишларни бажаришга, кундалик ва ҳаётий қийинчилик ва муаммоларни ақл –заковат билан ҳал этишга харакат қилиш ва Аллоҳ таъолонинг раҳматидан доимо умидворлик билан яшашга интилиш ҳақиқий иймонли кимсанинг фазилати хисобланади.

Баъзи  кимсалар ўзини портлатиш билан гўё “шаҳидлик” мартабасига сазовор бўлмоқчи бўладилар. Аммо улар ўзларининг ғайри инсоний харакатлари билан қанчадан қанча бегуноҳ инсонларнинг қони тўкилишига, майиб-мажрух бўлишига сабабчи бўладилар.

Динимиз таълимотида бундай ишларни амалга ошириш кескин қораланган ва бегуноҳ инсон ҳаётига қилинган тажовуз деб ҳисоблади. Бундай қабих ишни амалга оширган кимса бу дунёда хам, охиратда хам  азобу уқубатда қолади, деб таъкидланган.

Жаҳондаги нуфузли ислом муассасалари ва уламолари ўзини турли портловчи восита билан портлатиш орқали бегуноҳ одамларнинг ўлимига сабаб бўлиши шаръан харом амал эканлигини таъкидлаганлар.

Мазкур далиллар ва фатволарга асосланган Ўзбекистон мусулмонлар идораси  Уламолар кенгаши ўзини-ўзи турли йўллар билан қасддан  ўлдиришнинг оғир гуноҳлиги ҳақида фатво беради ва бегуноҳ инсоннинг қони тўкилишига олиб келувчи бундай жирканч харакатни қатъий қоралайди.

Қуръони Каримга, Пайғамбаримизнинг ҳадисларига ва мазкур далилларга суянган холда Ўзбекистон мусулмонлар идораси юртимиздаги барча мусулмонларга мурожаат қилиб, ўзини-ўзи ўлдириш каби ношаръий холатларга қарши кескин чоралар кўришга чақиради.

Барча имом-хатиблар қандай кўринишда бўлишидан қатъий назар ўзини-ўзи ўлдириш катта гуноҳ эканлигини мусулмонларга оят ҳадислар билан исботлаб, тушунтиришлари лозим. Бундай ношаръий ишлар Аллоҳ таъолонинг бандаларига берган ҳаёт неъматига ношукрлик эканини батафсил англатиб бормоқликлари лозим.

Шу билан бирга имом-хатиблардан ўзини-ўзи ўлдирганларга жаноза номози ўқишдан бош тортишлари талаб этилади. Бундан ташқари, уларни шундай ўлимга боғлиқ маърака ва худойиларга бормасликлари хамда ўз жонига қасд қилиб ўлганларнинг руҳларига Қуръони Карим оятларидан тиловат қилмаслик шаръан жоиздир. Шу йўл билан ўзини-ўзи  ўлдирган шахсларнинг гуноҳлари қанчалик оғир эканлигини оммага намойиш қилган ва мусулмонларни бу мудхиш гуноҳдан қайтарган бўламиз.

 

Рустамжон  ОТАМАТОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Янгиқўрғон тумани вакили.

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1743

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1692

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1482

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1624

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad