ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ

{$article.title|escape:html}
224

 Инсон зоти борки, тиним билмай тараққиёт сари одимлайди. Аммо тараққиёт ўз-ўзидан, кенг ва равон йўлдан бориб етиладиган манзил эмас.Бу йўлда одамзадга ғов бўладиган, оёғидан тортиб,  чалғитадиган иллатлар ҳам бор. Шундай хатарлардан коррупциядир.

       Тилимизга оид луғатларда ёзилишича, коррупция лотинча сўз бўлиб, “бузиш”, “айниш” деган маъноларни англатади ва бирор мансабдор шахснинг қонунчиликка ва ахлоққа зид равишда ўзининг бошқарув ваколатлари ва ҳуқуқларидан шахсий манфаатлари мақсадида фойда олиши, деб изоҳланади. Коррупциянинг энг кенг тарқалган турларига порахўрлик, фирибгарлик ва товламачилик киради. Бундай жиноятларнинг  содир этилиши иқтисодиётни заифлаштириб, бошқарувни издан чиқаради. Фуқароларни давлат бошқарувига нисбатан ишончин поймол қилиб, илм-фан,  меҳнат орқали ҳалол йўл билан мақсадга эришишга тўсқинлик қилади.

        Бу иллатга ер юзидаги барча давлатлар ўз ҳудудидаги ҳолат ва шароитдан келиб чиқиб турли усулларда кураш олиб борадилар. Хитойда бу жиноятга ўлим жазоси ҳам қўлланилади.

       Мамлакатимизда ҳам бу турдаги жиноятчиликни олдини олишга қаратилган қатор чора-тадбирлар йўлга қўйилган. Юртбошимиз бу иллатга қарши курашиш умумхал иши эканини таъкидлайдилар. Чунки бу иллатни йўқотмагунча ҳеч қандай иқтисодий, сиёсий ва маънавий юксалиш бўлмайди.

        Инсон зотини бу дунёда ҳам, охиратда ҳам фаровон ҳаёти ҳақида қайғурадиган муқаддас динимиз таълимотларида ҳам коррупцияга қарши аёвсиз кураш олиб бориш лозимлиги такрор-такрор таъкидланган.

       Савбон р.а айтдилар: “Росулуллоҳ с.а.в пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам ва иккиси орасидаги ўртакашни ҳам лаънатладилар”. Ҳадиси шарифдан кўриниб турибдики, фақатгина пул ва бошқа матолар орқали ўзи ҳақли бўлмаган нарсаларга эришишга уринаётган берувчи ва  пора еб, мансабидан фойдаланаётган олувчини ўзи эмас, балки бу иккисини қовуштираётган, келиштираётган, учраштираётган, таништираётган ва ўзича бу иши билан “яхшилик қилаяпман, инсонларни ҳожатини чиқаряпман”, деб ўйлаётганларнинг барчалари лаънатда бўладилар. Кишини лаънатда қолиши эса энг катта бахтсизликдир.

       Яна бир ҳадиси шарифда “Қайси бир қавмда пора олди-бердиси очиқ-ойдин бўлса қўрқинч уларни эгаллаб олади”, деганларини эшитганман-дейилган.

         Ояти карима ва ҳадислардан келиб чиқадиган хулоса битта, яъни бу иллат бевосита иштирокчиларнинггина зиёни эмас, балки бутун қавм, бутун жамиятни зараридир.

       Демак, коррупция ва порахўрликка қарши ҳар биримиз курашмоғимиз шарт. Бунинг учун бизлар қонун ва давлат ҳимоясидамиз.

 

Янгиқўрғон тумани, "Баҳовудди Пирим" масжиди

имом-ноиби   Содиқжон Қурбонов

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1508

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1468

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1268

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1421

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad