Ўзини ўзи ўлдирганнинг охирати жаҳаннам

{$article.title|escape:html}
928

     Кейинги вақтларда жамиятимизда айрим кишилар билиб-билмай, айниқса хотин-қизлар ўзларининг жонларига қасд қилиб, Аллоҳ таоло ато қилган ҳаёт нурини бевақт ўчиришга, икки дунёда абадий лаънатга ва дўзах азобига дучор бўлишдек оғир гуноҳ қилишга ўтмоқдалар.

Динимиз таълимотларида инсоннинг ўз жонига қасд қилиши қаттиқ қораланади. Ушбу ишни амалга оширган осий банда жаҳаннам ўти билан азобланиши таъкидланади. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади: «… ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз! (барча ишларни) чиройли амалга оширингиз. Албатта Аллоҳ чиройли (иш) қилувчиларни яхши кўради.» (Бакара сураси 195 оят)

     Пайғамбаримиз алайҳис салом ҳам ўз ҳадиси шарифларида шундай марҳамат қиладилар: «Ким тоғ тепасидан ташлаб, ўзини ўзи ўлдирса, ўлгандан сўнг жаҳаннамда ҳам шу хил азобга гирифтор бўлади. Агар заҳар ичиб ўзини-ўзи ўлдирса, жаҳаннамда ҳам абадий шу азобга мубтало бўлади. Ким ўзини темир парчаси билан ўлдирса, ўша кимса темир парчаси қорнига суқилган ҳолда жаҳаннам ўтида абадий қолади». (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

     Пайғамбаримиз яна бир ҳадисларида: «Ўзини сувга ташлаб ёки осиб ёки куйдириб ўлдирган кишиларнинг жаҳаннамда ҳам абадий шу азобга мубтало бўлади», – деб марҳамат қилганлар.

     Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб пайғамбаримизнинг қуйидаги ҳадиси шарифларини келтирадилар: «Ким ўзини-ўзи ўлдирса, дўзахда ҳам шу хил азобга қолади ва ким ўзини олов билан ўлдирса дўзах оловида ҳам худди шундай азобга қолади». (Имом Бухорий ривояти).

     Яна Имом Бухорий ҳазратлари ривоят қилишларича севикли пайғамбаримиз айтадилар: «Аллоҳ таоло ҳадиси Қудсийда марҳамат қилади: Бандам ўзини ўзи ўлдириб, менинг унга берган умримга шукр қилмай шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий ҳаром қилдим».

     Ушбу ҳадиси Қудсийнинг мазмунига кўра, ўзини-ўзи ўлдирган кимса жаннатдан абадий маҳрум бўлар экан. Афсус билан зикр этиб ўтишлик лозимки, айрим вилоятларда турли йўллар билан ўз жонига қасд қилиш воқеалари рўй бериб турибди. Айниқса, бу ҳодиса аёллар ва ёшлар ўртасида кўпроқ рўй бераётгани янада ачинарли ҳолатдир. Муқаддас динимиз кўрсатмаларида ўзини-ўзи ўлдирувчилар ҳақида махсус фатволар берилган. Айрим уламо ва фуқаҳолармиз ўзини-ўзи ўлдирганларга жаноза намози ўқимаслик тўғрисида ҳам фатволар берганлар.

     Саййид Собиқнинг «Фиқҳу-с-сунна» номли китобида жумладан шундай дейилади: «Расулуллоҳ алайҳис салом бу мудхиш ишдан уматларини қатъий қайтармоқ учун ўзини-ўзи ўлдирганларга жаноза ўқимадилар».

     Мазкур далиллар ва фатволарга асосланган Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши «Ўзини-ўзи турли йўллар билан қасддан ўлдиришнинг оғир гуноҳлиги ҳақида» фатво беради ва бундай жирканч ҳаракатни қатъий қоралайди. Қуръони каримга, пайғамбаримизнинг ҳадисларига ва мазкур далилларга суянган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртимиздаги барча мусулмонларга мурожаат қилиб, ўзини-ўзи ўлдириш каби ношаръий ҳолатларга қарши кескин чоралар кўришга чақиради. Инсонлар шундай ҳолатларга дуч келган тақдирда уни бартараф этишнинг чора-тадбирларини кўриш барча имом-хатибларнинг муҳим вазифаси ва ҳам диний, ҳам инсоний бурчидир деб ҳисоблайди.

     Барча имом-хатиблар қандай кўринишда бўлишидан қатъий назар ўзини-ўзи ўлдириш катта гуноҳ эканлигини мусулмонларга оят ва ҳадислар билан исботлаб тушунтиришлари лозим. Шу билан бирга имом-хатиблардан ўзини-ўзи ўлдирганларга жаноза намози ўқишдан бош тортишлари талаб этилади. Бундан ташқари, уларни шундай ўлимга боғлиқ маърака ва худойиларга бормасликлари ҳамда ўз жонига қасд қилиб ўлганларнинг руҳларига Қуръони карим оятларидан тиловат қилмаслик шаръан жоиздир. Имом-хатиблар шу йўл билан ўзини-ўзи ўлдирган шахсларнинг гуноҳлари қанчалик оғир эканлигини халққа ошкор қилган ва мусулмонларни бу мудхиш феълдан асраган бўлишади.

Абдусамат БУМИРЗАЕВ,

2-давра 9-босқич тингловчиси

Янгиқўрғон тумани,

 "Абдуллоҳ" жоме

масжиди имомхатиби

манба: www.bukhari.uz сайти 16.01.2017

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1202

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1154

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1019

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1154

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad