Юртдаги ризқ-бахт гарови

{$article.title|escape:html}
713

Кейинги йилларда “мигрант” атамаси тез-тезқулоққа чалинадиган бўлди. “Мигрант”-ҳорижда ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланадиган, шуғулланган ва шуғулланаётган даврда уни ўзга мамлакат фуқароси дейиш мумкин.

Шу маьнода давлатлараро ҳамкорликнинг ўсиб бориши бошқа сохалар қатори бир мамлакат фуқароларининг иккинчи мамлакатга бориб ишлаш эҳтиёжини юзага келтириши табиий. Бу эса ўз-ўзидан мигрантлар ҳуқуқи ва уларнинг муҳофазасини халқаро миқёсда тартибга солишни тақозо этади. Ана шу эҳтиёждан келиб чиқиб, бу борада қатор халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганини таькидлаш жоиз. Дейлик, Халқаро Мехнат ташкилоти томонидан Ишчи-мигрантлар тўғрисидаги конвенция қабул қилиниши, Европа Кенгаши  ишчи-мигрантларнинг ҳуқуқий холати тўғрисидаги Европа конвенциясининг тасдиқланиши, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан барча ишчи-мигрантлар ва уларни оила аьзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияамалда экани шулар жумласидандир.

Бугунги кунда Ўзбекистон барча мамлакатлар билан тенг ҳуқуқли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Юртдошларимиз интеллектуал  салохияти, тадбиркорлиги билан чет элларда муносиб ўрин эгаллашга интилиши табиий ҳол. Ҳалол мехнати, касб-кори билан кўшимча даромад орттирмоқчи бўлганлар. Ўзбекистон Мехнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги хузуридаги Ташқи миграция масалалари агентлигига мурожаат қилишлари ўта лозим дейишимиз мумкин. Лекин оддий, содда фуқароларимизни хорижга ноқонуний олиб чиқишга интилувчи махфий кучларнинг борлиги афсусланарли ҳолдир. Жорий қонун-қоидаларни тушуниб етмаган фуқароларнинг борлиги ноқонуний миграциянинг чироғига мой қуяётгани ачинарли. Бундан ташқари кўпгина мамлакатлар, жумладан, ривожланган давлатлар ҳам тўла изга тушмаган иқтисод тармоқлари мавжуд бўлиб, улар арзон ишчи кучидан фойдаланиш мақсадида четдан ноқонуний кириб келган шахсларни хеч қандай ижтимоий химоясиз ишлатишдан манфаатдор. Бундай кишилар эса ноқонуний мигрантларни энг оз иш хақи эвазига ва оғир шароитларда ишлашга мажбур этишади. Аммо бу ҳол ҳорижга чиқувчи, у ерда фаолият кўрсатувчи мусофир кишилар учун талайгина муаммоларни, тасодифий нохушликларни келтириб чиқариши далил талаб қилмайдиган хақиқат.

Хозирги кунда атрофимизга назар ташлайдиган бўлсак, ҳар қандай кўли гул ҳунарманд ёки ҳаёти мўьтадил хонадон хам хорижга чиқиб, оила тебратишни афзал билмоқда. Лекин хориждаги қийинчилик, муҳтожлик, бировларга қарам бўлиб қолишлик, мусофир юртда турли тасодифларга учрашлик барча топилган маблағ лаззатини ўчириб юборишини тасавур этишмаяпти.

Назар солсангиз, хоҳ расмий, хоҳ норасмий бўлсин юртини ташлаб узоқларга кетган, мусофир юртларда юрган шахснинг узоқдалиги сабабли, оила рахбари бўлса, оиласи ва фарзандлари учун оталик озуқаси бўлмиш одоб-ахлоқ, таьлим-тарбияда мухтожлик сезилади. Ёш киши бўладиган бўлса, ота-она кўзи унинг йўлига доимо термилишдан тўхтамайди. Хусусан, она зоти бўлмиш аёл ва қизларни хорижда “пул топиш” мақсадида бўлиши жуда ачинарли ҳол. Миллийлигимизда, диний қадриятларимизга ёт бўлган ҳар хил юртлар таьсирининг кириб келиши бундан-да аччиқроқдир. Соғлигини ёқотиб ёки соғлиғига путур етказувчи қатор касалликларни орттириши эса келажак ҳаётида энг катта ютуғидан маҳрум бўлиш дегани. Аслида хаётда ўз ўрнини топган киши ўзи ва оиласига зарар етказадиган фаолиятлардан узоқ бўлиши мўьминнинг сифатидир. Зеро, ҳадиси шарифда “Имонли киши зарар кўрмайди, зарар етказмайди”дейилган. Шу мазмунда ватандошимиз фақиҳ Абу Лайс Самарқандий: “Хар киши касб ихтиёр қилишда касби билан оиласининг иффатини сақлашликни ният қилсин.  Касби сабабидан саломатлигини, обрўсини кетказмасин. Доимо ризқини сабабидан эмас, балки Аллоҳдан билиб ҳаракат қилсин” деб, касбдаги мўътадиллик ҳолатига таъриф берган эканлар.

Дарҳақиқат, инсон ўзи яшаб турган муқаддас юртида қаноат билан касб-у камолот қилиши, оилавий эҳтиёжини уларни ҳузурида туриб қондириши муаммо ва тасодифларнинг олдини олиш демакдир. Шунга кўра, донишмандлар “Ҳаракат қилинг, обод бўласиз”, “Озга қаноат қилинг, молдор бўласиз”, “Ширин сўз бўлинг, дўст ортирасиз”дейишган.

Ҳакимларни фикрига қараганда, озга қаноат қилиш ризқнинг кўпайишига сабаб бўлар экан,бу эса, ҳар бир оила ва хонадон ҳам ўз тасарруфида сабр-тоқатли бўлишлигини  таькидламоқда.

Самарқандийдек бобомиз касбнинг мўьтабарлигини айтиш билан биргаликда саломатлик ва обрўга касб орқали путур етказмасликни таъкидламоқдалар. Шу ўринда айтиш мумкинки, юртимиз азалдан ризқ манбаи бўлиб келган. Унинг аҳли касбининг энг камолотдаражасига чиқара олиб, ўз юртида илм топган, ризқ топган, дунё маданиятига ҳисса қўшган. Биз ҳам ана шу улуғ аждодларнинг фарзанди эканимизни эсдан чиқармаслигимиз лозим.

Бу муқаддас мероснинг хар бир хонадонга муяссар бўлишини тилаб, ризқингиз она-юртимизда бўлсин, деб дуо қиламиз!

Абдулҳай ТУРСУНОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Наманган вилоят вакили

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1980

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1917

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1712

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1835

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad