ЮРТИМИЗГА КЎЗ ТЕГМАСИН

{$article.title|escape:html}
76

Мустақилликка эришганимиздан сўнг, юртимизда жуда кўплаб ўзгариш ва янгиланишлар бўлаётгани жуда ҳам қувонарли ҳол. Ана шу ўзгаришлар сабабли халқимиз фаровонлиги ва яшаш тарзи ҳам юқори даражада ўсиб келмоқда. Айниқса, охирги икки йилликда фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кўплаб чора-тадбирлар ўтказилмоқда. Бу ҳаракатларнинг исботи ўлароқ, бизнинг масжидимизда ҳам тинчликни сақлаш, жиноятчиликни олдини олиш, оилалардаги низоларни кескин бартараф этиш ҳамда шириндан-шакар  фарзандларимизнинг келажаги ҳақида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Бизнинг Чуст шаҳридаги “Мавлоно Лутфуллоҳ” масжидига қадам ранжида қилсангиз, албатта, сўзимнинг исботини кўришингиз мумкин. Масжидга кирар экансиз, унинг деворларида Наманган вилояти вакиллиги томонидан тайёрланган 4х2 метр ҳажмдаги баннерлар осиб қўйилганига гувоҳ бўласиз. У баннерларда юқоридаги гапларимизга амал қилиб, давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизда жиноятни олдини олиш мақсадида “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак” деб номланган шиор ёзиб қўйилган. Унинг ёнида жойлашган яна бир баннерда эса, “Оила мустаҳкамлиги асослари” ҳамда “Фарзандларимиз келажагига бефарқ бўлмайлик” деб ёзилган баннерлар ҳам эътиборингизни тортади.

Ватанимиз келажаги бўлган ёшларимизни одоб-ахлоқли, тарбияли, ота-онага, Ватанга муҳаббатли қилиб тарбиялаш ҳозирги кунда муҳим вазифаларимиздан бири эканлигини ҳеч қачон унутмаслигимиз даркор. Зеро, ёшлар бизнинг эртанги кунимиздир. Улар жиноят кўчасидан узоқда бўлишини доимо назорат қилиб туриш эса, сизу бизнинг зиммамиздаги масъулиятли бурчимиздир.

Аллоҳ таоло Ватанимиз тараққиёти ҳамда фарзандаларимизнинг келажаги борасида қилаётган ҳар бир эзгу ишларимизни қабул айласин.                                 

 

Абдулазиз хожи БАХОДИРОВ

 “Нуроний” жамғармаси Чуст тумани кенгаши раиси

 

Абдусаттор ҳожи АБДУҒАФФОРОВ

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими,

Вилоят тожик миллий маданий маркази раҳбари

 

Йўлдошали РАФИҚОВ

меҳнат фахрийси

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1012

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

986

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

857

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

989

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad