1) Илм олиш фазилати

{$article.title|escape:html}
554

Аллоҳ таоло илмни қиёматгача инсонлар учун маърифатга эришиш, ҳақиқатни топиш, икки дунё саодатига етиш воситаси қилди. Илмсизлик, жаҳолат эса инсониятни тубанликка, ҳалокатга олиб боради.

Илм сўзи Қуръони Каримнинг саккиз юз ўн бир жойида турли маънолар билан келган. Қуръон ва суннатда илм инсониятни турли ахлоқсизликлар, ёмон йўл ва амаллардан қайтариши зикр этилган. Биз шундай илм-фан ватанининг фарзандлари эканимиздан фахрланишга, ўтган аждодларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга хақлимиз. Бунга эса улар қолдирган бой меросни чуқур ўрганиш, инсонларга фойда келтирувчи барча илмларни пухта ўзлаштириш ва уни фарзандларимизга ҳам ўргатиш орқали эришилади.

Бугунги кунда яратилган шарт-шароитларнинг шукрини қилиб, берилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, фарзандларимизга дунёвий, диний билимларни уйғунликда ўргатишимиз, миллий, диний ҳамда умумбашарий қадриятлар асосида тарбиялашимиз зарур. Ёшларимизни ким қаёққа етакласа кетаверадиган қилиб эмас, онгли равишда ўз мустақил фикрининг соҳиби қилиб вояга етказсак, атрофдаги воқеа-ҳодисаларга дахлдорлик ҳиссида тарбияласак, айни муддао бўлар эди.

Аллоҳ таоло барчаларимизни дунёга машҳур аждодларимиз изидан бориб, илм чўққиларини забт этувчи, илмга ташна инсонлардан айласин. Илм ўрганадиган, илмга ҳомийлик қиладиган, ҳеч бўлмаганда, илмни, олимларни севадиган саодатманд инсонлар сафидан ўрин берсин.

 

Исроилхон ҚИРҒИЗБОЕВ,

Уйчи тумани бош имоми ва

“Худайберди эшон” масжиди имом-хатиби

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1743

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1692

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1482

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1624

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad