. Саломлашишнинг фиқҳий жиҳатлари

{$article.title|escape:html}
232

Аллоҳ таоло, мусулмонлар ўзаро меҳр-муҳаббатли бўлишликлари учун саломлашишни восита қилиб қўйди. Саломга доир ҳадислар бир неча фиқҳий жиҳатларни ўзида мужассам этади, жумладан:

1-салом бериш ва унга алик олишлик ҳукмини;

 2-саломлашишнинг шариатдаги матлуб лафзи қандайлигини;

3-салом бериб бўлмайдиган ўринларни;

4-қўл бериб кўришишлик ва шу каби ҳукмлар баёнини;

1.Саломни бир кишига бермоқлик суннатдир. Жамоатдаги таниган ва танимаган кишиларга умумий салом бериш кифоя, яъни алоҳида-алоҳида салом бериш шарт эмас.

Мавардий салом бериш ҳақида: "Киши одам гавжум бозор ва шу каби жойлардан ўтаётганда барчага салом бермасдан, балки баъзи бир рўбарўсидан чиқиб қолган кишиларгагина салом беради. Чунки, агар у ҳар бир кишига салом берадиган бўлса, кишиларни мақсадларидан машғул қилиб қўяди. Агар киши озчилик сонли жамоат хузурига кирса битта салом билан кифояланади. Агар кишиларнинг сони кўпчилик бўлса, улардан аввалги йўлиққан кишига салом беради ва уни саломини эшитган барча кишиларнинг ҳаққида салом бергучи саломнинг суннатини адо қилган бўлади”- дейдилар.

Жамоатдаги, саломни эшитмаган кишиларга салом беришликни баъзи уламолар мустаҳаб деган бўлсалар, баъзилари буни мустаҳаб амаллардан санамаганлар. Аммо саломга алик олишлик, эшитган кишиларга вожиби кифоядир.

Агар улардан баъзилари алик олса, қолганларидан гуноҳ соқит бўлади. Алик олган кишиларгина савоб оладилар, агар улардан ҳеч бирлари алик олмасалар барчалари баробар гуноҳкор бўладилар. Агар жамоатдаги кишилар тартиб билан ёлғиз кишига салом берсалар ва улар орасида "менга алик олмади" деган ҳолат пайдо бўлмаса уларнинг барчаларига умумий қилиб алик олса жоиз. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак салом бериш суннат ва алик олиш уламолар ихтилофига кўра фарз, вожиб ва вожиб кифоя саналади.

2. Шаръан талаб қилинган салом лафзи "Ассалому алайкум"дур. Салом беришликда бирлик лафзи ўрнига кўплик лафзидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир, чунки кўплик лафзида яъни "Ассалому алайкум" деб салом бермоқликда фаришталарга ҳам салом берган бўлади. "Ассалому алайкум"—салом лафзининг энг қисқасидир. Тўлиғи эса "Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ" демоқликдир.

Шунга биноан биринчи салом берувчи "Ассалом" дейиши макруҳ саналади. Бирлик бирлик лафзида саломлашиш хусусида Расулуллоҳ Саллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай деган эканлар:

"Сенга салом " дема , бас албатта "сенга салом" демоқлик ўликларнинг саломидир."- дедилар.

Чунки бирлик лафзида кишини хослаш бор, бу ўз ўрнида ёнидаги кишиларни кўнглига келади.

Энди хозирги кунимизда кенг тарқалган "Хайрли тонг" "Аллоҳ сизни паноҳида асрасин" "Хуш келибсиз" кабилар шаръий салом эмас. Юқоридагиларни айтувчи кишига жавоб қайтариш лойиқ эмас, лекин юқоридаги сўзлар баробарида дуои хайр қилмоқлик яхши.

Аммо суннат бўлган саломни тарк қилгани боис унга одоб беришлик учун уни сўзига беэътибор бўлиб , жавоб қайтармаслик мақсадга мувофиқдир.

3. Уламолар қуйидаги кишиларга салом бериб бўлмайди дейдилар:

1- Ўзга дин аҳлларига ўзларининг саломларига мувофиқ салом берилади. Уларга Аллоҳдан ҳидоят сўраб, гўзал муомалада бўлинади.

2- Жумҳур уламолар сўзига кўра фосиққа салом берилмайди,балки фосиқлиги сабабли унга салом бермаслик суннатдур. Бунинг ҳам тарбиявий аҳамияти бор, чунки яккаланиб қолган киши ажаб эмаски ўзини ўнглаб олса. 

3- Эркак киши бегона ёш аёлга салом бермайди. Бу фитнага сабаб бўлиши мумкин. Шу сабаб ҳам баъзи уламолар бундан қаттиқ қайтарганлар.

4- Аёлнинг аёлга, маҳрамларига ва эркакнинг қари кампирларга салом бериши суннатга мувофиқдир.

5- Овқатни чайнаётган ёки ичаётган одамга ҳам салом берилмайди. Луқмани оғзига солмасдан олдин, унга озор бермаслигини билгач, салом берса бўлади. Бу ҳам динимизнинг гўзал одобларидан.

6-Хожатхонадаги, ҳаммомдаги, уйқудаги, намоздаги ва илм дарсидаги кишиларга ҳам салом берилмайди.

7-Азон айтаётган, хутбани тинглаётган, аврати очиқ ёки ёнида ёш аёли бор кишига ҳамда жиноятчининг қозига салом бериши ҳам мумкин эмас. Агар мазкурлар салом берсалар,алик олиш шарт эмас.

Исломий одобларга мувофиқ қуйидаги кишилар биринчи бўлиб салом берадилар:

1. Уйга кирган киши хонадон соҳибларига;

2. Бирор жойга борувчи, у ердаги кишига;

3. Йўловчи ўтирганга;

4.Уловдаги киши пиёдага;

5. Ёшлар,ёши катталарга;

6. Озчилик, кўпчиликка салом берадилар.

Агар ушбу сифатларда баробар бўлиб қолсалар, масалан: ёшдами, сондами, уловдами, у ҳолда ўзларидан динда ва илмда фазилатли бўлганларига саломни биринчи бўлиб беришлари, фазилатли кишиларни ҳаққини билганликларининг аломати саналади.

Албатта сўҳбатимиз, саломлашиш ва унга доир турли масалалар ҳақида экан, қуйидаги маълумотларни ҳам келтириб ўтсак фойдадан холи бўлмайди. Чунки саломлашиш умримиз охиригача давом этадиган долзарб мавзудир.

Саломга тегишли турли масалалар ҳақида.

1. Ёш болаларга салом бермоқликни ўргатилади,чунки Пайғамбаримиз Саллоллоҳу алайҳи васаллам уларга буни таълим берардилар ва бу уларнинг шариъат одобларига кўникиб вояга етишларига дебоча бўлади.

2. Нутқ ва эшиттириш имкони бўла туриб, ёлғиз ишора билан салом бермоқлик кифоя қилмайди. Чунки Пайғамбаримиз Саллоллоҳу алайҳи ва саллам бундай қилмоқликдан қайтарганлар.

"Яҳудлар ва Насороларга ўхшаманглар. Албатта Яҳудлар ишора, Насоролар эса қўл силташ, яъни қўл кафтларини кўрсатиш ила саломлашадилар."

Гунг киши ишорани ўзи билан кифояланади. Шунингдек овоз етмайдиган масофадаги кишиларга ҳам ишора ила салом берилса кифоядир.

Кар кишиларнинг саломига лафз ва ишорани жамлаб алик қайтариш вожиб саналади.

3. Йўлиққанда қўл бериб кўришмоқ суннат. Чунки бу муҳаббатни пайдо қиладиган амаллардандир. Кафтни икки кафт орасига қўймоқлик кўришишнинг мукаммалигидан бўлса, биринчи кўришган одамдан олдин қўлини тортиб олмаслиги ва ундан олдин юзини буриб кетмаслиги, унинг одобларидан саналади. Қўл бериб кўришишликдан бегона аёллар мустаснодир.

4. Эгилиб ва ўпишиб кўришиш ҳақида Ибн Баттол шундай дедилар: "Эгилиб ва ўпишиб кўришмоқлик ҳақида одамларнинг фикрлари турлича бўлди. Имом Молик (р.ҳ.) бу хилдаги кўришишни ёмон кўрганлар. Бунга сабаб Имом Термизийдан ривоят қилинган ушбу ҳадисдир:

"Ё Расулуллоҳ, биз баъзимиз баъзимизга эгилиб салом берсак бўладими?"- деб сўрадик."Йўқ"- дедилар. "Баъзимиз баъзимиз билан ўпишиб кўришсакчи, бўладими?"- десак "Йўқ"- дедилар."Баъзимиз баъзимиз билан қўл бериб кўришсакчи?- деганимизда "Бўлади"- дедилар.

Жумҳур уламолар: "Сафардан келгач, ўпишиб кўришса зарари йўқдир"- дейдилар. Яъни ўзининг яқинлари назарда тутилмоқда.

Аллоҳ таоло барчаларимизга, севикли Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг суннатларига мукаммал эргашиб, Аллоҳ таолонинг муҳаббатига сазовор бўлмоғимиз ҳамда динда фақиҳ кишилардан бўлиб, билганимизга амал қилишимизни насиб айласин!

 

2-давра 14-босқич тингловчиси
Ёкуббоев Абдулходи

Янгиқўрғон тумани “Заркент” жомеъ масжиди имом хатиби

http://www.bukhari.uz/index.php/maqolalar-2/1606-quran 19.07.2017й

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1202

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1154

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1019

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1154

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad