Қаноатли киши камбағал бўлмас

{$article.title|escape:html}
385

Бир неча йил аввал қўлимга бир журнал тушиб қолди. Уни варақлаб,“Қамбағаллик айбми?”деган мақолага кўзим тушди. Ўзимга-ўзим “йўқ айб эмас” дедиму, уни ўқий бошладим. Қисқаси, унинг мазмуни шундай: Болалигидан етишмовчилик жонидан ўтиб кетган йигит бой бўлишга онт ичади. У ҳеч қаерда ўқимагани сабабли, ғишт қўйиб тирикчилик қиларди. Лекин йиллар ўтса-да, орзуси амалга ошмасди.  Гўё  “камбағаллик” унга ёпишиб олгандек эди. Мақсадига етишиш истагида жонини аямай ўзини ўтга–чўққа уради. Охир оқибат қаттиқ дардга чалинади. Мақола сўнгида у шундай ёзади: “Камбағаллик айб эмас, дейишади. Балки бу гапни қийинчилик кўрмаганлар айтгандир. Лекин ҳақиқат шуки-камбағаллик айб!”.

         Мақола мени ўйга толдирди. Айниқса, охирги гапи ўйлантириб қўйди. Нега у ўз ниятига ета олмаганининг сабабини тушуна олмагандим. Ахир кексалар “Ҳаракатда баракат”, “Интилганга толе ёр”, дейишади-ку!

         Ҳазрат Саъдий Шерозийнинг “Гулистони” ни мутолаа қилар эканман, бу саволга жавоб топгандек бўлдим. У киши шундай ёзадилар:  “Ҳаётимдан рози, фалак гардишидан эса нолимас эдим. Кунларнинг бирида ялангоёк қолдим. Бирор кавуш олишга кучим етмасди. Ғамгин бўлиб Куфа масжидига келдим. Бир одам кўрдим, оёғи йўқ. Ўша ондаёқ Ҳақ таолонинг менга ато қилган неъмати шукрини келтирдим ва кавушим йўқлигига сабр қилдим...”

         “Қаноат экан” дедим хаёлимга чақмоқдек урилган фикрни такрорлаб. Демак, ҳалиги йигитга қаноат етишмаган. Тўғри, уни айблай олмайман, чунки у бошқаларга муҳтож бўлмаслик учун меҳнат қилган. Ҳар бир киши шундай қилиши керак, аслида. Бироқ, ишлайвериб, дардман бўлиб қолган. Агар йигит мехнаткашлиги билан бирга ўзига қаноатни ҳам таянч қилиб олганида эди, албатта мақсадига эришган бўларди.

         Донолар айтишади: Қаноат ақлли одамларнинг фазилати, туганмас бойлигидир. Бундайлар ҳеч қачон қамбағал бўлмайдилар. Қаноатсиз киши эса очкўз (гадой)га ўхшайди. Топганига қаноат қилмай, қандай бўлмасин янада бойишга интилади. Оқибатда хорликга дучор бўлиши аниқ. Аммо қаноат қилиш ризқ қидириш, касб билан шуғулланишдан тийилиш дегани эмас. Балки ҳалол касб туфайли топган нарсасига шукр қилиш ва очкўзлик билан ортиқчасига интилмасликдир.

Зухриддин ТУРДИМАТОВ,

Учқўрғон тумани “Нурмуҳаммад бува”

 масжиди имом-хатиби

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1202

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1154

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1019

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1154

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad