Баркамол фарзанд

{$article.title|escape:html}
451

Динимизнинг барҳаёт таълимотларида фарзанд ҳаётимиз мазмуни ва зийнати эканлиги, унинг тарбияси, соғлом ҳамда баркамол бўлиб вояга етиши борасида жуда кўп йўл-йўриқлар, маслаҳатлар мавжуд. Ҳақ таоло мархамат қилиб шундай дейди: “Мол-мулк, фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир. Роббингиз наздида эса, боқий қолувчи солиҳ амаллар савоблироқ ва орзу қилишга лойиқроқдир” (Каҳф,46). Жисмонан соғлом, ақлан етук бола мустаҳкам ва аҳил оилада камол топади. Катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, одамийлик, Ватанига, халқига, дину-диёнатига садоқатли бўлиш фазилатлари оилада шаклланади.

         Боланинг она сути билан озиқланиши муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳақда  Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади: “Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар. (Бу муддат) эмизишни камолига етказишни истовчилар учундир. Уларни (оналарни) меъёрида озиқлантириш ва кийинтириш отанинг (эрнинг) зиммасидадир. Ҳеч кимга тоқатидан ортиқ (масъулият) юкланмайди. Болалари туфайли ота ҳам, она ҳам зарар кўрмасин! Меросхўринг зиммасида ҳам худди шундай (нафақа масъулияти бор). Агар ота-она ўзаро келишиб, маслахат билан (болани сутдан) ажратмоқчи бўлсалар, гуноҳкор бўлмайдилар. Агар болаларингизни (бегона аёлга) эмиздирмоқчи бўлсангиз, ҳақини меъёрида тўлаб турсангиз, гуноҳкор бўлмайсиз. Аллоҳдан қўрқингиз ва билингизки, албатта, Аллоҳ қилаётган ишларингизни кўриб турувчи зотдир”.(Бақара, 233).

         Оилаларнинг ўзаро аҳиллиги, ота-она, эр-хотин ўртасидаги соғлом муҳит, шубҳасиз, соғлом бола тарбиясида муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, қиз болаларни тарбиялаш, уларни замонавий билим ҳамда касб-ҳунар эгаллашига ёрдам беришимиз керак.

         Фарзандни вояга етказиш, ҳётда муносиб ўрин эгаллашига эришиш барча ота-оналарнинг орзуси.

         Тарбия ҳақида Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ бундай деганлар: “Бола ота-она қўлида бир омонатдир. Қалби турли нақш ва расмлардан пок, нима нақш солинса, қабул қилади, нимага мойил қилинса, мойил бўлаверади. Агар яхшиликка ундалса ва ўргатилса, унинг устида ўсаверади, дунё ва охиратда саодатли бўлади, ота-онаси ҳамда одоб, таълим–тарбия берганлар барчаси савобига шерик бўлишади. Агар ёмонликка ундалса ва ҳайвон каби бўш қўйилса, ёмонликка учрайди, ҳалок бўлади ва унга қараб турган киши зиммасига гуноҳкорлик тушади”. Барчаларимиз севимли фарзандларимиз қалбига жасурлик, шижоатлилик, тўғрисўз бўлишни ёшлигидан сингдириб борсак, Ватан ва халқ манфаати йўлида хайрли ва савобли ишларни қилишидан таълим берсак, албатта натижаси яхши бўлади

 

Баҳодир ШАРИПОВ,

Чуст тумани бош имоми ва

“Малоно Лутфуллоҳ” масжиди имом-хатиби.

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1508

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1468

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1268

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1421

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad