ЭЪТИҚОДЛИ ОДАМ АДАШМАЙДИ

{$article.title|escape:html}
153

Тинчлик масаласи яшаётган асримизда ҳам глобал аҳамиятга молик масалага айланди. Дунё халқларининг бир-бирига интеграциялашуви, алоқаларининг авж олиши турли ғоявий таҳдидларнинг юртимизга кириб келишига замин яратмоқда.

         Тинчликка раҳна соладиган хатарлар эса, миссионерлик, оламонча маданият, террорчилик, ақидапарастлик, турли радикал экстремистик хуружлар шаклида намоён бўлмоқда. Буларнинг барчасини умумлаштириб “эътиқодга таҳдид” деб атаса ҳам бўлади. Ғоявий таҳдидлар марказида халқнинг онги шаклланмаган ёшлари ва ташқи таъсирга берилувчан ёки қорнидан бошқа ғами йўқ қатламнинг бўлиши билан хатарли. Айнан ана шундай кишилар қалбидаги эътиқодий бўшлиқ бизга дўст бўлмаганларнинг ғаразли мақсадларига хизмат қилувчи бузуқ ақидалар билан тўлдирилади. Шу орқали халқ орасига фитна солинади.

         Эътиқод, ақида-ишонч демак. Кишининг ишончини ўзгартирдингизми, ҳаёт тарзи ҳам тубдан ўзгаради деяверинг. Эътиқод масаласи жуда нозик масала ҳисобланади. Бу масалада адашган одамнинг амаллари зое бўлади. Бу ҳақда Сўфи Аллоҳёр ҳазратлари: “Ақида билмаган Шайтонга элдир, минг йил ибодат қилса ҳам ҳаммаси елдир” деганлар. Бу байтларда, тўғри эътиқодни билмаган инсон шайтоннинг дўсти эканлиги, агарда у умри давомида ибодат қилса ҳам беҳуда эканлиги таъкидланмоқда. Шунинг учун инсон ўзи тўғри деб билган, ишонган ва шу ақиданинг чизиқларидан четланмайди.

         Демак, эътиқод ҳаётимиз асоси, пойдевори экан, уни онгимизда тўғри шакллантиришимиз керак. Мирзо Бедил: “Бошидан қийшиқ бўлса пойдевор, осмонга етса ҳам қийшиқдир девор”, дейди. Шунга кўра ақидамиз бидъат ҳурофотлардан, янглиш тушунчалардан ҳоли бўлса, бизни ҳеч ким адаштиролмайди, тинчмизни бузолмайди ва ўзига қарам қилолмайди.

 

 

Абдулбосит ЮНУСОВ,

Янгиқўрғон тумани “Исҳоқ ҳожи” жоме масжиди имом-хатиби.

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1202

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1154

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1019

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1154

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad