Иймон – қалб гавҳари

{$article.title|escape:html}
414

Айрим илмсиз, тилига эътиборсиз кишилар “Фолга ишонма, фолсиз юрма” каби хато гапларни айтишади. Эътиқоди саёз бундай кишиларнинг сафсаталари динга ҳам, жамиятга ҳам зарарлидир. Кузатганмисиз, иймони заиф одамлар бошига бирор мусибат тушса, зумда фолчига зир югуришади. Фолбиннинг эса, фикру ёди фақат пулда. Шу  боис фолчи фақат тилда яхши сўзларни айтиб, содда одамлар ишончига кириб, манфаатдор бўлишнигина кўзлайди. Бу билан гуноҳга қўл ураётганини ўзи билмайди ҳам баъзан. Аллоҳ таоло “Эй, иймон келтирганлар! Албатта, май (маст қилувчи ичимликлар), қимор, бут-санамлар ва (фол очадиган) чўплар шайтоннинг ишидан иборат ифлосликдирки, ундан четланингиз! Шояд (шунда) нажот топсангиз”, дея огоҳлантиради.  Демак  фол қаттиқ қораланган гуноҳдир.  Жоҳилият даврида фол очтириш  одатий ҳолга айланган эди. Афсус, бундай иллат асоратларини  ҳозир ҳам баъзи кимсаларда кўрамиз.
Оиша(р.а.) онамиздан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: одамлар Расулуллоҳдан (с.а.в.) фолчилар ҳақида сўрашди. У зот: “Фолчилар ҳақ эмаслар”, дедилар. Шунда сўровчилар: “Ё Расулуллоҳ, аҳён-аҳёнда уларниниг гаплари тўғри чиқадику?” дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Жин бир гапни эшитиб, фолчиларга етказади. Улар ҳам юздан ортиқ ёлғонни аралаштириб айтишади”, дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Яна  бир ҳадисда: “Ким фолчидан бирор нарса ҳақида сўраса, унинг қирқ кунлик намози қабул қилинмайди”, дейилган. Ғайбни билиш Аллоҳга хос илмдир. Бандаларнинг бунга уринишлари  яхшиликдан эмас.  Фол очиш ҳам, очтириш ҳам ширкка тенглаштирилган. Имом Аҳмад Абу Ҳурайрадан(р.а.) ривоят қилган ҳадисда: “Ким башоратчи ёки фолчига борса ва гапларига ишонса, Муҳаммадга (с.а.в.) туширилган Қуръонни инкор этибди”,  дейилади. Демак, фолчи айтганини тасдиқлаган одамни диндан чиқиш эҳтимоли бор.  Ҳазрат Али: “Фолчи сеҳргардир” деганлар. Фолчилар эшигида нажот истаб, соатлаб сарғайиб турган айрим кишилар оғир гуноҳ сотиб олишаётганини  билишармикин?
Агарки, Аллоҳ таолонинг синови келса, фолчиларга чопмайлик. Синовларга сабр қилганларга улуғ ажр – мукофотлар берилишини унутмайлик, азизлар. 

Абдулазиз КАМАЛОВ, 
Чортоқ тумани “Султон саид” жоме 
масжиди имом-ноиби.

 

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1202

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1154

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1019

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1154

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad